Тошкентда ўсмир у билан саломлашмаган 22 ёшли йигитни пичоқлади
Тошкент шаҳрида 2021 йилнинг 1 май куни 14 ёшли бола у билан саломлашмаган 22 ёшли йигитни пичоқлади. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар қилди.

Маълум бўлишича, 2021 йилнинг 1 май куни соат 23:30 ларда вояга етмаган 14 ёшли Х.И. Шайхонтоҳур тумани Илғор маҳалласида жойлашган жамоат жойи ҳисобланган «Авиачипта» биносининг орқа томонида бўлган. Шунингдек, 22 ёшли А.О.га у билан икки кун олдин саломлашмаганини, уни ёш бола кўрганини важ қилиб, ҳеч бир сабабсиз чап қўлтиқ соҳасига бир маротаба пичоқ билан уриб жароҳат етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Х.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «в» банди (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Фарғонада 19 ёшли йигит спиртли ичимлик олиб келишга мажбурлаган икки эркакни пичоқлагани ҳақида хабар берилганди.