Туркияда коронавирус штаммларини 3 соат ичида аниқлайдиган тест ишлаб чиқилди
Туркиянинг Измир шаҳридаги университет олимлари коронавирус штаммларини уч соат ичида аниқлайдиган тест ишлаб чиқди. Бу ҳақда «Milliyet» хабар берди.

Маълум бўлишича, коронавирус генлари кетма-кетлиги махсус дастурий таъминот асосида диагностика воситаси ёрдамида таҳлил қилинади. Коронавируснинг тест натижасида беморнинг ְ«британча», «Жанубий Африка»,«бразилча» штамми ёки бошланғич вариантини юқтиргани аниқ кўриниб туради.
Таъкидланишича, натижани олиш учун уч соат вақт кетади. Тестнинг апрель ойида ўтказилган биринчи тажрибасида коронавирус штаммлари муваффақиятли аниқланган.
Аввалроқ эронлик олимлар коронавирусдан ҳимояловчи спрей ишлаб чиққани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, япониялик олимлар коронавирус мутациясини тезкор аниқлаш усулини ишлаб чиққани маълум қилинган.