Андижонда уйида ижарада турган аёлнинг 3 ёшли қизига қайноқ сув қуйган эркакка суд ҳукми ўқилди

Андижон вилояти Булоқбоши туманида уйида ижарада турган аёлнинг 3 ёшли қизига қайноқ сув қуйган эркакка суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда туман суди раиси Иномжон Норматов маълум қилди.

Кадр: Telegram/ @zamonuzb

Қайд этилишича, 11 январь куни соат 02:00 да З.Б. уйида спиртли ичимлик истеъмол қилиб, хонадонида ижарада яшаб келаётган Г. исмли аёлга жинсий алоқа қилишни таклиф қилган. Аёл ушбу таклифни рад этгани учун печка устида қайнаб турган сувни олиб, унинг ёнида ётган 3 ёшли Д.нинг устига қуйиб, унга оғир тан жароҳати етказган.

Маълум бўлишича, судланувчи хонадонида яшовчи аёл билан 2020 йилнинг декабрь ойида танишган ва шундан сўнг телефон орқали гаплашиб юрган. 2021 йил 6 январь куни аёл судланувчига қўнғироқ қилиб, ижарада яшаётган уйидан ҳайдаб юборилганини, борадиган манзили йўқлигини айтиб, ижарага жой сўраган. Таниши унинг илтимосига рози бўлиб, ижарага ойлик тўлов тўламасдан, фақат электр ва табиий газ истеъмоли учун ҳар ойда 300 минг сўмдан бериб туриши лозимлигини билдирган.

Шундан сўнг Г. фарзанди билан танишиникига келиб, яшай бошлаган. Судланувчи онасининг соғлиғи ёмонлашгани туфайли даволаниш мақсадида опасиникига кетганидан фойдаланиб, 9 январь куни уйидаги таниш аёлга эр-хотин бўлишни таклиф қилган. Г. унга рад жавобини бериб, касал эканини билдирганидан кейин ўз хонасига кириб кетган.

Ярим тунда эркак танишига боласи кўп йиғлаб шовқин кўтаргани, ўзи ҳам ҳар куни соат 03:00—04:00 ларга қадар телефонда гаплашиб, уйқу бермаётгани учун бошқа ижарага уй топиб чиқиб кетишини айтган. Бироқ таниши бир кун уйида туриб туришини, кейин ижарага уй топиб, олиб чиқиб кетишини айтган.

«Эртасига танишим шаҳардан ижарага уй топиб беришимни илтимос қилди. Шундан сўнг шаҳарлик танишим М.га қўнғироқ қилиб, ҳолатни тушунтирдим. Соат 11:00 да Г. хона совиб кетаётганини айтгани учун ўзим турган хонага вақтинча ўтказиб қўйдим. Кечга яқин М. келиб, Г. билан гаплашиб, эрталаб кетишга келишиб олишди. М.га келишида ароқ олиб келишини илтимос қилгандим, олиб келибди. У қуйиб турди, мен ичдим.

Соат 20:00 да биринчи каравотда у, ёнимдаги каравотда М. ётиб дам олдик. Соат 02:00 да уйғониб кетдим. Бу вақтда ‘светʼ йўқ экан, ҳамма жой қоронғи эди. Чанқаб кетганим учун чой ичиш мақсадида Г. ётган хонага кирдим. Эшикдан ярим метрча масофада жойлашган печка олдига келиб, чойнакни олиб чиқиб кетаётганимда пастда турган оташкуракни босиб, ён тарафига оғиб, йиқилиб тушдим. Г.нинг қорин қисмига тегиб кетди, бола йиғлаб юборди. Г. боласини куйдирганлигимни айтиб бақирди. Тўғриси, ўша пайтда ўзимни йўқотиб қўйдим. М. бақир-чақирни эшитиб, боланинг кийимларини ечишга ёрдамлашди. Тез ёрдам чақирдик. Мен Г. айтгандек, унга жинсий алоқа қилишни таклиф қилмаганман. Болага ҳам атай сув қуйиб юбормаганман», — дейди судланувчи.

Маълум қилинишича, айбланувчи Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлса) билан айбли деб топилиб, 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Аввалроқ Навоийда танасининг 70 фоизи куйган боланинг дори пули ҳокимият томонидан тўлаб берилиши хабар қилинганди. Шунингдек, Намангандаги боғчада 6 ёшли тарбияланувчи қаттиқ куйиш оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилган.

Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
Янгиликлар10:56 | 29.1.23
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди