АҚШ Афғонистондаги ҳарбий техникани йўқ қилишни бошлади
Афғонистонни тарк этаётган АҚШ қўшинлари эвакуация қилинмайдиган 1300 га яқин ҳарбий техникани йўқ қилишни бошлади. Бу ҳақда «Stripes» хабар берди.

Маълум бўлишича, Афғонистон расмийлари АҚШ ва НАТО давлатлари мамлакатдан қўшинларни олиб чиқаётганда қурол-яроғ ва ҳарбий техникани қолдиришини режалаштирган.
«Бизга бу қурол ва ускуналар жуда ҳам муҳим. АҚШнинг уларни бизга топширишини хоҳлаймиз», — дея маълум қилган Афғонистон Мудофаа вазирлиги вакили Фавад Аман.
Ўз навбатида, Пентагон Америка қўшинлари олиб чиқилгандан сўнг ушбу ускуналар маҳаллий хавфсизлик ходимлари қўлига тушиб қолмаслиги ва Толибонга сотилишидан қўрққани учун уни йўқ килишга қарор қилган.
Аввалроқ Байден Американинг давомли урушини тўхтатишга қарор қилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Буюк Британия ва Украина ҳарбий ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олгани маълум қилинган.