Хоразмда ўзини осиб ўлдирган 19 ёшли келин иши бўйича жиноят иши қўзғатиш рад этилди

Хоразм вилояти Шовот туманида 19 ёшли келин ўзини осиб ўлдиргани, уни қайнатаси дўппослагани айтилган хабарлар тарқалган эди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатиш рад этилди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди.

Фото: Telegram

Маълум қилинишича, келиннинг турмуш ўртоғига нисбатан қасддан енгил тан жароҳати етказганликда маъмурий иш қўзғатилиб, судга юборилган. Шунингдек, туман прокуратураси ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатларини ўтказган. Текширув якуни бўйича ушбу воқеада бирор-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят таркиби аниқланмаган. Шу боис, Жиноят процессуал кодекси 83-моддаси (Реабилитация учун асослар) 2-бандига асосан жиноят ишини қўзғатиш рад этилган.

М.Қ.нинг турмуш ўртоғи М.Я.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 52-моддаси 2-бандига (Қасддан енгил тан жароҳати етказиш) асосан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилган ҳолда иш ҳужжатлари судга юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразмда ўзини осиб ўлдирган 19 ёшли келин иши юзасидан баёнот берилган эди. Унга кўра, Шовот туманида туғилган, Катқалъа маҳалласи Семруг кўчаси 45-уйда яшаган фуқаро Қ.М. 1 апрель куни соат 11:00 ларда ўз уйининг қора молларни сақлаш хонасининг ёғоч тўсинига оқ рангли шпагат ип билан ўзини ўзи осиб, жонига қасд қилган.

Шунингдек, суд-тиббий экспертизаси хулосасида марҳуманинг ўнг кўзи пастки қовоғида қонталашлик борлиги қайд этилган. Жароҳат ўтмас қаттиқ жисм таъсирида келиб чиққани ва енгил тан жароҳати гуруҳига кириши тасдиқланган. Жароҳат 2–3 кун олдин юзага келгани ва ўлим билан бевосита боғлиқ эмаслиги маълум бўлган. Шу билан бирга М.Қ. мурдасида ҳомиладорлик аниқланмаган. Келтирилишича, марҳума келиннинг онаси Р.Б. айни вақтда экспертиза хулосасидан норози экани ҳақида шикоят ёзган.

Аввалроқ Хоразмда 19 ёшли келин ўзини осиб ўлдиргани ва Хоразмда ўзини осиб ўлдирган 19 ёшли келин иши юзасидан баёнот берилгани хабар қилинган. Шунингдек, Хоразмда ўзини осиб ўлдирган 19 ёшли келин иши Олий Мажлис Cенати томонидан назоратга олингани маълум қилинган.

«Ўзбекнефтгаз» саккизта конда геология-қидирув ишлари тугатилиб, заҳиралар ҳисобланаётганини маълум қилди
Янгиликлар14:00 | 29.1.23
«Ўзбекнефтгаз» саккизта конда геология-қидирув ишлари тугатилиб, заҳиралар ҳисобланаётганини маълум қилди
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Янгиликлар13:43 | 29.1.23
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Янгиликлар13:03 | 29.1.23
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Янгиликлар12:31 | 29.1.23
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Янгиликлар11:59 | 29.1.23
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди