Ўзбекистонда 6 май куни қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди
«Ўзгидромет» хизмати 6 май, пайшанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15–17 даража, кундузи 25–27 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19–24 даража, кундузи 28–33 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17–22 даража, кундузи 27–32 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14–19 даража, кундузи 23–28 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19–24 даража, кундузи 25–30 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучаяди, баъзида эса 23–25 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14–19 даража, кундузи 25–30 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7–12 даража, кундузи 14–19 даража иссиқ бўлади.