Ўзбекистонда узлуксиз таълим тизимига Финляндия таълим тажрибаси жорий этилади

АОКАда 5 май, чоршанба куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ўзбекистонда узлуксиз таълим тизимига Финляндия таълим тажрибаси жорий этилиши маълум қилинди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Фото: ЎзА

Маълум қилинишича, экспертлар гуруҳи томонидан ўқув ва фан дастурларининг ўзаро узвийлиги, мавзуларнинг такрорийлиги, қисқартирилиши ва такомиллаштирилиши ҳамда халқаро тадқиқотларга мослаштирилиши билан боғлиқ хулосалар ўрганилган. Шунингдек, ўрганишлар натижасида фан дастурлари узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлашда қуйидаги бирламчи муаммолар аниқланди:

  • узлуксиз таълим турлариаро фан хусусиятидан келиб чиққан ҳолда объект ва субъект танлови ва мазмунида номутаносибликлар мавжуд;
  • таълим турлариаро босқичларда мавзулар айнан ёки мазмунан такрорланган;
  • такрорланиш ва ортиқча вақт эвазига ўқитувчи ва ўқувчининг вақти бесамар сарфланади;
  • таълим босқичларида айрим мавзуларга ортиқча вақт ажратилган, назарий машғулот учун ажратилган дарс соатлари ҳажмини камайтириш лозим;
  • мавзуларни ёритишда дарслар мазмун жиҳатдан халқаро тадқиқотларга мослаштирилмаган.

Такидланишича, таълим тизимидаги камчиликларни бартараф этиш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълим тизимида ўқув дастурлари узвийлигини таъминлаш босқичлари схемаси» ишлаб чиқилган ва қуйидаги вазифалар белгиланган:

  • узлуксиз таълим тизими учун фанлар кесимида концепциялар ишлаб чиқиш;
  • фанлар кесимида барча таълим турларида ўтиладиган мавзулар бўйича таҳлилий қиёсий жадваллар тайёрлаш;
  • мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасалари учун узвийлиги таъминланган ўқув дастурларини тайёрлаш;
  • Финляндия тажрибасини ўрганиш, узвийлик, узлуксизлик мантиқий кетма-кетлик, изчиллик ва тизимлиликка эътибор бериш вазифалари мазмуни, босқичлари, муддат ва масъуллари белгилаб олинган.

Аввалроқ Халқ таълими тизимида аниқланган молиявий камчиликлар миқдори очиқлангани ва ХТВ ходимларнинг иш ҳақидан мажбурий ушланмалар олиб қолинишига муносабат билдирилгани ҳақида хабар берилганди.

Тошкентда автобусни носоз ҳолатда йўналишга чиқарган механик ишдан олинди
Янгиликлар19:24 | 31.1.23
Тошкентда автобусни носоз ҳолатда йўналишга чиқарган механик ишдан олинди
Ўзбекистон Коррупцияни қабул қилиш индексида 126-ўринни эгаллади
Янгиликлар18:54 | 31.1.23
Ўзбекистон Коррупцияни қабул қилиш индексида 126-ўринни эгаллади
Қорақалпоғистонда яна бир кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди
Янгиликлар18:23 | 31.1.23
Қорақалпоғистонда яна бир кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди
Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
Янгиликлар17:30 | 31.1.23
Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Янгиликлар14:04 | 31.1.23
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди
Янгиликлар12:21 | 31.1.23
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди

Муҳим хабарлар

Курскдаги ўзбекистонлик талабалар Украинадаги можаро фонида Мирзиёевга мурожаат қилди — видео

22:37 · 11.10.2022

Қашқадарёда ароқ ичиб ўтиргани видеоси тарқалган мактаб директори ишдан кетди

18:45 · 10.10.2022

Ўзбекистонда хусусий ташкилот ходимларига ҳомиладорлик нафақасини тўлаш тартиби белгиланди

10:30 · 21.09.2022

Қирғизистонда пенсиялар рекорд даражада ошди

10:14 · 12.09.2022

Шавкат Мирзиёев: «Афғонистон ШҲТ маконининг ажралмас қисми саналади»

10:01 · 12.09.2022

Қашқадарёда назоратсиз қолдирилган 3 ёшли боғча боласини поезд уриб кетди — видео

9:40 · 12.09.2022

Тошкент Экология бошқармаси раҳбари қўйиб юборилди

12:14 · 11.09.2022

Қамчиқ довонида содир бўлган ЙТҲ бўйича қўшимча маълумот берилди

11:39 · 11.09.2022

Навоийда мактаб директори уйидаги дарахтга ўзини осди

13:05 · 10.09.2022

ФВВ Ўзбекистонда кутилаётган ноқулай об-ҳаво сабаб аҳолига мурожаат қилди

10:56 · 08.09.2022