Aндижон–Тошкент йўналишидаги поезд Aнгрен вокзалида тўхтатилди
Ангрен вокзалида 6 май, пайшанба куни Aндижон–Тошкент йўналишидаги поезд тўхтатилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Хабарга кўра, Фарғона водийсида кузатилган ноқулай об-ҳаво шароити туфайли 59-сонли Андижон–Тошкент ҳамда 391-сонли Андижон–Бухоро йўналишидаги поездлар ҳаракат жадвалида кечикиш кузатилган. Шунингдек, «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ раҳбарияти ноқулайлик учун узр сўрагани маълум қилинган.
Аввалроқ Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида янги темир йўл қурилиши хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда темир йўлда ҳаракатланиш хавфсизлиги бузилишлари сони қанчага ошгани очиқланган.