Андижонда ИИБ ходимлари аёлни 9 ёшли қизни ўлдирганини тан олишга мажбурлаганига муносабат билдирилди

Андижон вилояти Асака туманида Ички ишлар бошқармаси ходимлари аёлни 9 ёшли қизни ўлдирганликни тан олишга мажбурлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят ИИБ мазкур хабарларга изоҳ берди.

Фото: «Bugun.uz»

Хабарга кўра, Андижон вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 5 майдаги ҳукмида баён этилган, судланувчи аёл А.Ҳ.нинг вилоят ИИБ ходимлари руҳий ва жисмоний тазйиқлар остида сўроқ қилгани ҳақидаги кўрсатмаси Ички ишлар вазирлигининг ишчи гуруҳи томонидан ўрганилмоқда.

«Вазиятга тўлиқ, холис ҳуқуқий баҳо берилганидан сўнг натижалари жамоатчиликка эълон қилинади», дейилади бошқарма хабарида.

Тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, аёл 9 ёшли Қ.И.ни ўзининг ўғрилик жиноятини яшириш мақсадида танасининг турли жойларига 17 марта пичоқ уриб ўлдирганликда айбланган. Бироқ суд-тиббий экспертизасининг хулосасида марҳума Қ.И.нинг ўлими 17 та санчилган-кесилган жароҳатлар натижасида ўткир ички ва ташқи қон кетишидан юз бергани, унга ўлимидан аввал жинсий зўравонлик ишлатилгани, жинсий аъзоларидан сперматозоидлар аниқлангани кўрсатилган.

А.Ҳ. дастлабки тергов ва судда айбига иқрорлик билдирмасдан, марҳума Қ.И.нинг қасддан ўлдирилиши ва ўғрилик жиноятларга алоқаси йўқлигини, марҳумадан сперматозоидлар аниқланганини, шу боис жиноятни эркак киши содир қилгани аниқ эканини, ноҳақдан айбланаётганини кўрсатган. Дастлабки терговда унга нисбатан ушлаб туриш мажбурлов чораси қўлланилиб, У.К., С.Ж. ва бошқа ИИБ ходимлари руҳий ва жисмоний тазйиқлар остида сўроқ қилганини, қийноқларга чидай олмай, Қ.И.ни қасддан ўлдирганига иқрор бўлишга мажбур бўлгани ҳақида кўрсатма берган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида ҳоким қабулига келган аёлни ИИБ ходимлари куч ишлатиб, мажбурлаб машинага солгани айтилган видеога изоҳ берилган эди.

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023