Дунё бўйлаб 6G тармоқларининг қачон пайдо бўлиши маълум қилинди

ABI Research (юқори ва мобил технологиялар соҳасида тадқиқотлар ўтказувчи компания) мутахассислари 6G тармоқларининг пайдо бўлиш вақтини маълум қилди. Бу ҳақда «Computer Weekly» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Келтирилишича, таҳлилчилар аввалги симсиз тармоқнинг вақт оралиғига асосланиб, 6G тармоқларининг 2026 йилда ишлаб чиқарилишини, 2028 ва 2029 йилларда тижорийлашуви бошланишини маълум қилган.

Таъкидланишича, 6G тармоғининг янги стандартдан фойдаланган ҳолда маълумотлар узатиш тезлиги сониясига минглаб гигабитгача кўпайиши кутилмоқда. Бу нафақат юқори аниқликдаги видеони реал вақтда, балки голограмма алоқаси ёрдамида ҳам узатишга имкон бериши айтилган.

Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, 6G реал ва виртуал муҳити реал вақтда бирлашиб, инсон ва технология ўртасидаги ўзаро алоқани таъминлайдиган «X Reality»ни яратади. Ҳозирда 6G тармоқларини яратиш бўйича назарий тадқиқотлар аллақачон дунёнинг кўплаб мамлакатларида олиб борилмоқда. Улар қаторига Хитой, AҚШ, Европа Иттифоқи мамлакатлари ва Жанубий Корея киради.

Аввалроқ Ўзбекистонда сунъий интеллект технологиялари қайси соҳаларда қўлланилиши маълум қилинганди.

«Ўзбекнефтгаз» саккизта конда геология-қидирув ишлари тугатилиб, заҳиралар ҳисобланаётганини маълум қилди
Янгиликлар14:00 | 29.1.23
«Ўзбекнефтгаз» саккизта конда геология-қидирув ишлари тугатилиб, заҳиралар ҳисобланаётганини маълум қилди
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Янгиликлар13:43 | 29.1.23
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Янгиликлар13:03 | 29.1.23
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Янгиликлар12:31 | 29.1.23
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Янгиликлар11:59 | 29.1.23
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди