Хотира ва қадрлаш куни арафасида «Мерос» фильми премьераси ўтказилади
Республика кинотеатрларида 8 майдан Кинематография агентлиги буюртмасига биноан яратилган «Мерос» фильми томошабинлар эътиборига ҳавола этилади. Бу ҳақда агентлик «Bugun.uz»га маълум қилди.

Фильмда бош ролларни Фотиҳ Насимов ва сўнгги пайтларда бир неча роллари билан томошабинлар назарига тушган актриса Ойсанам Юсуповалар ижро қилган. Унда ўзбек ва қозоқ халқлариниг қадимий дўстлиги, анъаналари ҳақида ҳикоя қилинади. Фильмда қозоқ йигити одатларига кўра, Айгулни олиб қочиб кетади ва унга уйланади. Вақт ўтиб уруш сабаб Айгул турмуш ўртоғидан ажралади. Сўнгра ўзбек йигити Бахшуллони учратиб қолади.



Фильм сценарий муаллифи ва режиссёри Ҳилол Насимов, постановкачи оператор Ҳусан Алиев, композитор Дмитрий Янов-Яновский, постановкачи рассом Фазлиддин Турдиев. Яна ролларни Рустам Каримов, Мунаввара Абдуллаева, Ғайрат Ҳусайинов, Бобур Айтбагамбетов ва бошқалар ижро этган.