Эслатиб ўтамиз, 23 апрель куни уй-жой масаласи бўйича она ва қиз ўртасида жанжал юзага келган. Аёл каравотда ётган пайтида қизи унинг сочидан тортиб, ерга судраб туширган ва ура бошлаган. Аёл 3 соатга яқин ерда ётган. Тиллаевнинг айтишича, қизи унинг қўл ва оёғига пичоқ билан урган. Шунингдек, унинг ички кийимини оғзига тиқиб, протезини тортиб олган ва устига пешоб қуйган.

Кейинчалик шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан расмий маълумот берган.

Аввалроқ Наманганда эр хотинини арқон билан боғлаб, кетмон дастаси сингунча калтаклагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентдаги бозорда 32 ёшли қиз бир қанча танишлари билан бирга андижонлик ака-укани калтаклагани хабар қилинган.