Ўзбекистонда хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги тузилади
Шавкат Мирзиёев айни пайтда ўтказилаётган йиғилишда Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги тузилиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда «yuz.uz» хабар берди.

Хабарга кўра, айни вақтда Президент раислигида чет тилларини ўқитишни такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор ўтказилмоқда. Президент Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ташкил этилишини маълум қилди.
Шунингдек, агентлик дунёда самарали натижа берган ўқитиш методикалари, дастур ва дарсликларини боғча, мактаб, лицей, олийгоҳ ва ўқув марказларида жорий этиб, хорижий тилларни мукаммал ўзлаштиришга кўмаклашиши айтилган.
Аввалроқ Президент қарори билан 219 та ҳудудда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этилиши хабар қилинганди. Шунингдек, Самарқандда ўзбек-фин педагогика институти ташкил этилиши маълум қилинган.