Ўзбекистонда мактаб ўқитувчиларига янги адабиётлар сотиб олиш учун бюджетдан маблағ ажратилади

Ўзбекистонда мактаб ўқитувчиларига янги адабиётлар сотиб олиш учун бюджетдан 1 миллион сўмдан маблағ ажратилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: «Ustozim.uz»

Хабарга кўра, Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида мактаб ва олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш мақсадида мактаб ўқитувчиларига янги адабиётларни сотиб олиш учун бюджетдан 1 миллион сўмдан маблағ ажратилиши, шунингдек, чет тилларни ўқитиш сифатини ошириш учун халқаро андазаларга мос дарслик ва методик қўлланмаларни жорий этиш масаласига ҳам эътибор қаратилган.

Таъкидланишича, инглиз тили бўйича Кэмбриж университети нашриёти дарсликларини 200 та мактабда синовдан ўтказиб, кейинги йилдан барча мактабларда татбиқ этиш вазифаси қўйилган. Президент йил якунига қадар бу ишларни немис, корейс, хитой ва француз тиллари бўйича ҳам ташкил этиш лозимлигини таъкидлаган.

«Ўқитувчиларимиз ўз соҳасида бўлаётган ўзгаришлар, янги адабиёт ва қўлланмалардан мунтазам хабардор бўлиб боришлари керак. Бунинг учун янги ўқув йилидан бошлаб мактаб ўқитувчиларига янги адабиёт ва қўлланмаларни сотиб олиш учун бюджетдан 1 миллион сўмдан маблағ ажратилади (53 минг ўқитувчига йилига жами 53 миллиард сўм). Шу каби Мактабгача таълим вазирлиги UNICEF билан ҳамкорликда йил якунига қадар 7 ёшгача болаларга чет тилларини ўқитиш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқиб, боғчаларда жорий этилиши таъминласин», — деди давлат раҳбари.

Шунингдек, йиғилишда чет тилларини ўқитиш учун олий таълим тизимида мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан ошириш кераклиги қайд этилган. Олийгоҳлар ўқитиш ва сертификат олиш харажатлари ўз жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади.

«Ҳозирги кунда олийгоҳлардаги 78 фоиз профессор-ўқитувчиларнинг чет тилини билиш даражаси қониқарсиз аҳволда. Масалан, Нукус тиббиёт, Андижон иқтисодиёт ва қурилиш, Миллий рассомчилик ва дизайн институтлари каби 18 та олийгоҳда бирорта ўқитувчи хорижий тилни билиш сертификатига эга эмас. Ҳар бир олийгоҳ ректори бир йил ичида чет тили ўқитувчилари 100 фоиз, келгуси 3 йилда эса касбий фанлар ўқитувчиларининг 50 фоизи халқаро сертификат олишига эришиши зарур», — деди Шавкат Мирзиёев.

Аввалроқ UNICEF Ўзбекистонда ўқитувчилар малакасини оширишга 435 минг доллар ажратиши хабар қилинган. Шунингдек, Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг ойлиги 2024 йилда минг долларга етказилиши маълум қилинган.

Қорақалпоғистонда бир кўп қаватли уйда яна портлаш содир бўлди
Янгиликлар18:23 | 31.1.23
Қорақалпоғистонда бир кўп қаватли уйда яна портлаш содир бўлди
Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
Янгиликлар17:30 | 31.1.23
Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Янгиликлар14:04 | 31.1.23
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди
Янгиликлар12:21 | 31.1.23
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди
Ўзбекистоннинг учта вилоятида кучли ёғингарчилик кузатилади
Янгиликлар11:48 | 31.1.23
Ўзбекистоннинг учта вилоятида кучли ёғингарчилик кузатилади
«Нукус воқеалари»да айбланган Каллихонова, Турданов, Сметуллаев ва Нуратдинов суд залидан озод этилди
Янгиликлар11:36 | 31.1.23
«Нукус воқеалари»да айбланган Каллихонова, Турданов, Сметуллаев ва Нуратдинов суд залидан озод этилди