Самарқандда хотинини дўппослаган эркакка жиноят иши қўзғатилди
Самарқанд вилояти Иштихон туманида 3 март куни хотинини дўппослаган эркакка жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Зирабулоқ маҳалла фуқаролар йиғинидаги Арабхона қишлоғида яшовчи аёл Ш.Ю. ва турмуш ўртоғи Ш.Т. ўртасида жанжал келиб чиққан. Оқибатда аёл тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Аниқланган ушбу ҳолат юзасидан туман тергов бўлими томонидан Ш.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 105-моддаси (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Бундан ташқари, 20 март куни Ш.Т. маст ҳолда хотинининг қизлик уйига келиб, ота-онаси ва акаси М.Ш.ни ҳақорат қилган. Келиб чиққан келишмовчилик оқибатида келиннинг акаси М.Ш. куёви Ш.Т.га тан жароҳати етказган. Ушбу ҳолат юзасидан М.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 109-моддаси (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 2-қисми билан айб эълон қилинган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Жиззахда эркак хотинига 27 марта пичоқ ургани ва Қорақалпоғистонда эркак хотини ва қизини болта билан чопиб ташлагани хабар қилинагн эди.