Жиззахда 2 ҳомиладор аёл шифокор ва ҳамширанинг масъулиятcизлиги оқибатида вафот этди
Xодимлар уларда аниқланган касалликларга қарши чора кўрмаган
Жиззахда икки ҳомиладор аёл шификор ва ҳамширанинг масъулиясизлиги сабаб 2021 йил апрель ойида вафот этди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, туманда яшовчи ҳомиладор Э.З. ҳамда З.И.лар 2020 йилда диспансер назоратига олинган бўлган. Бироқ аёллар ҳудудга масъул патронаж ҳамшираси ва умумий амалиёт шифокори уларни тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказмагани ҳамда уларда аниқланган касалликларга қарши чора кўрмагани оқибатида улар вилоят перинатал марказида вафот этган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, Бахмал туманида ҳомиладор аёлларга кўрсатилаётган тиббий хизмат аҳволи ўрганилганда, 2020 йилда 725 нафар ҳомиладор аёл кеч ҳисобга олингани, 85 нафари умуман скрининг текширувларидан ўтказилмагани аниқланган. Шунингдек, бирламчи скрининг текширувидан ўтиб хавф гуруҳи аниқланган ҳомиладорлардан ирсий касалликларни аниқлаш (ПАПП) учун 2020 йил 6 ойи давомида қон намуналари умуман олинмагани маълум бўлган.
Маълумот ўрнида, Бахмал туманида гўдаклар ўлими 2021 йил январ–март ойлари давомида 7 тани ташкил этган.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Жиззахда ҳомиладор аёлнинг ўлимига сабабчи бўлган 70 ёшли шифокорга суд ҳукми ўқилгани хабар қилинган эди.