Андижондаги тошқин оқибатида вафот этган 2 боланинг ўлими тафсилотлари маълум бўлди
Андижон вилояти Хонобод шаҳрида 7 майга ўтар кечаси вояга етмаган икки бола тошқин оқибатида вафот этганди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот котиби Мурод Содиқов «Взгляд.uz»га воқеа тафсилотларини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозиргача фақат шу икки қурбон қайд этилган.
«Менимча, бу — ота-онанинг хатоси. Шундай ҳолатларда амал қилиниши керак бўлган хавфсизлик чоралари бузилган. Улар икки фарзанди билан ҳовлига чиққан. Қайсидир вақтга келиб, болалар қаровсиз қолган. Оқибатда иккала болани ҳам тошқин олиб кетган. Кейинчалик уларнинг жасадлари топилди», — дея таъкидлаган Мурод Содиқов бедарак йўқолганлар йўқлигини маълум қилган ҳолда.
«Бугун ҳаммаси жойида. Йўқолганлар йўқ. Афсуски, ҳозирча фақат икки қурбон бор», — деган у.
Аввалроқ ФВВ шаҳарларда кузатилган сув тошқинларининг асосий сабабини маълум қилган. Шунингдек, Ўзбекистонда сел тошқини сабаб ҳалок бўлган фуқаролар ўлими статистикаси очиқланганди.