Дунёда 2021 йилда 34 млн аҳоли очликка дуч келади — БМТ

Дунёда 2021 йилда 34 миллион аҳоли очликка дуч келиши мумкинлиги маълум қилинди. Бу бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг веб-сайтида ҳисобот эълон қилинди.

Фото: «Assosiated Press»

Ҳисоботга кўра, 2020 йил дунёнинг 55 мамлакатида камида 155 миллион киши озиқ-овқат етишмовчилигини бошдан кечирган, бу 2019 йилга нисбатан 20 миллионга ошган.

Таъкидланишича, 2020 йил Буркина-Фасо, Жанубий Судан ва Яманда яшовчи 133 минг кишида очликнинг бешинчи бошқичдаги «фалокатли даража»си аниқланган. Ташкилот очликнинг бу кўриниши ўлимга олиб келишини қайд этган.

Ҳозирда дунёнинг 38 мамлакатидаги 28 миллион одам «фалокат даража»нинг тўртинчи босқичида бўлиб, улар шошилинч ёрдамга муҳтож. Aммо уларнинг аҳволи очликнинг учинчи босқичи сифатида баҳоланмоқда ва сўнгги беш йилда ушбу тоифадаги одамлар сони 94 миллиондан 147 миллионгача ўсган.

Шунингдек, 55 та мамлакатда беш ёшгача бўлган 90 миллион болада овқатланиш етишмовчилиги сабабли ривожланиш сусаймоқда. Очлик ва тўйиб овқатланмасликдан азият чекаётганларнинг аксарияти Aфрикада яшайди. Шу билан бирга, озиқ-овқат инқирози кузатилаётган мамлакатлар рўйхатига Яман, Aфғонистон, Сурия ва Гаити ҳам киритилган.

Аввалроқ БМТ дунё аҳолисининг қанча қисмида интернетга кириш имкони йўқлигини айтгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, дунёда 2021 йилда 90 миллионга яқин одам оч қолиши мумкинлиги маълум қилинган.

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023