ИШИДнинг маҳбусларга нисбатан биологик қурол ишлатгани маълум бўлди
БМТнинг ИШИД содир этган жиноятлар учун жавобгарликка тортишга ёрдам берувчи тергов гуруҳи Ироқда жангарилар маҳбусларга нисбатан биологик қурол ишлатганини аниқлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беди.

Тергов гуруҳининг қўшимча қилишича, ИШИД жангариларининг курд этник гуруҳига қарши жиноятлари ҳарбий жиноятлар ва геноцидга тенг. Шунингдек, террористик ташкилот 2014–2016 йилларда тинч аҳолига қарши кимёвий қурол ҳам ишлатган.
Маълумот ўрнида, 2017 йил 21 сентябрда БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан террорчиларни Ироқдаги жиноятлар учун жавобгарликка тортиш мақсадида махсус тергов гуруҳини тузиш тўғрисида 2379-сонли қарори қабул қилинган.
Аввалроқ Ироқда яна бир ИШИД раҳбари қўлга олингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Афғонистонда «Ал-Қоида» ва «Толибон»нинг юқори мартабали қўмондонлари ўлдирилгани маълум қилинган.