Мутахассислар коронавируснинг оғир шаклини олдиндан аниқлаш усулини топди
Швецария, немис ва француз олимлари коронавирусга чалинган беморнинг қонидаги Т-қотил-ҳужайралари сони касалликнинг оғир ҳолатини олдиндан аниқловчи биологик белги (организм ҳолатининг кўрсаткичи) эканини маълум қилди. Бу ҳақда Цюрих университети қошидаги экспериментал иммунология институти профессори Буркҳард Бечер маълумот берди.

Келтирилишича, биологик белги керакли даволаниш тури тўғрисида қарор қабул қилиш ва коронавирусга чалинган беморни реанимация бўлимига ўтказишни аниқлашда ёрдам беради.
«Қондаги Т-қотил-ҳужайралари сонидан, ҳатто беморнинг касалхонага ётқизилган биринчи кунидан ҳам юқори аниқлик билан коронавируснинг оғир ҳолатларини олдиндан аниқлаш мумкин», — дея таъкидлаган Цюрих университети олимлари.
Таъкидланишича, бундай ҳужайралар оқ қон ҳужайралари дея таснифланади ва эрта иммунитет реакцияси таркибига киради. Профессор Бечер таъкидлаганидек, Т-қотил-ҳужайралари ва табиий ҳужайралар ўзига хос кўринишни намоён қилади ва коронавирусга хос иммунитетни тасвирлайди.
Аввалроқ олимлар коронавирусни бир сонияда йўқ қилиш йўлини топгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, коронавируснинг янги аломати аниқлангани маълум қилинган.
