NASAнинг «Perseverance» марсоходи Марсдаги тунги осмонни суратга олди
NASAнинг «Perseverance» марсоходи Марсдан Ерга яна бир сурат юборди. Расм марсоходнинг Twitter’даги саҳифасига жойланди.

Бу сафар унинг суратларида тунги юлдузлар осмони, унинг ўнг томонида Марснинг сунъий йўлдошларидан бири Фобоснинг тасвири кўринади.

Маълум бўлишича, сурат Марс Enviromental Dynamicc Analyzer’нинг бортида жойлашган «SkyCam» камераси ёрдамида олинган. Бу камера сайёрадаги шамол, Марс сатҳининг ҳарорати, босим, намлик, шунингдек, чангнинг таркиби ва ҳажмини ўрганишда ишлатилинади.
Аввалроқ Марсда «Ingenuity» вертолёти учинчи синов парвози пайтида 50 метр масофани босиб ўтиб, максимал тезликни сониясига икки метрга ошириб, рекорд ўрнатганди. Шунингдек, «Ingenuity» вертолёти Марс атмосферасида иккинчи парвози пайтида вертолётнинг сояси, қўниш оёқларининг учлари, шунингдек, вертолётни Марсга етказиб берган «Perseverance» космик қурилмасининг ғилдирак излари кўринган рангли фотосуратини юборганди.