19:38 | 07.05.21 55

Ўзбекистонда бензин нархи ошганига изоҳ берилди

Бу бўйича «Ўзбекистон товар хомашё биржаси» АЖ маълумот берди

Ўзбекистонда бензин маркаларидаги нархларнинг ошганига изоҳ берилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон товар хомашё биржаси» АЖ матбуот котиби маълумот берди

Фото: «Yandex Images»

Хабарга кўра, охирги пайтларда биржада 80 маркали автомобиль бензинлари нархи кўтарилган. Таъкидланишича, бу ўсиш сотувчи корхоналар томонидан нархларнинг кўтарилиши сабаб юзага келган. Амалдаги тартибга кўра, бензин маҳсулоти учун нархлар мустақил тартибда ўрнатилади.

Шунингдек, 2021 йилнинг 26 апрелидан 5 майигача бўлган даврда сотувчи корхоналар томонидан 80 маркали бензиннинг 1 тоннадаги миқдори ўртача 6 361 800 сўмдан 6 635 200 сўмгача, яъни 4,3 фоизга оширилган.

Маълум бўлишича, 6 май куни биржа савдолари ўтказилган. Унда талаб ошгани сабаб маҳсулотнинг 1 тоннаси 6 715 800 сўмни ташкил этган.

Аввалроқ Ўзбекистонда январь ойида қанча миқдорда бензин ишлаб чиқарилгани очиқлангани хабар қилинган. Шунингдек, «заправка»ларни қуриш бўйича давлат хизматлари кўрсатилиши маълум қилинган.