Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
«Ўзгидромет» хизмати дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 8 май куни кечаси 14–16 даража, кундузи 28–30 даража иссиқ бўлади, 9 майда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин, ҳарорат 26–28 даража иссиқ бўлади, 10 майда кечаси 14–16 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8–9 майда 15–20 даража, кундузи 25–30 даража иссиқ, 10–11 майда 17–22 даража, кундузи 28–33 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17–22 даража, кундузи 8 майда 30–35 даража, 9–11 майда 27–32 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12–17 даража, кундузи 28–33 даража исисиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17–22 даража, кундузи 30–35 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12–17 даража, кундузи 8 майда 23–28 даража, 9–11 майда 27–32 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7–12 даража, кундузи 15–20 даража иссиқ бўлади.