Қашқадарё вилояти ҳокими коронавирусдан тузалди
Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев коронавирусга чалингани хабар қилинганди. Вилоят ҳокимлигининг «Bugun.uz»га хабар беришича, ҳоким коронавирусдан соғайди.

Зойир Мирзаевнинг таъкидлашича, аҳволи анча яхши ва 9 май тадбирларида иштирок этади. Шунингдек, шаҳар маҳаллаларида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишади.
Аввалроқ Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов коронавирусга чалиниб тузалгани маълум қилинганди. Шунингдек, Қорақалпоғистон Жўқўрғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов ҳамда Бухоро вилояти собиқ ҳокими Карим Камолов касалликка чалиниб, вафот этгани хабар қилинган.

Янгиликлар19:31 | 26.1.23
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга борди — фото