Қирғизистон президенти билан учрашувда можаро юзага келтиришга ҳаракат қилинди — видео

Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан Боткен вилоятида 6 май куни бўлиб ўтган учрашувда номаълум шахслар можароли вазиятни юзага келтиришга ҳаракат қилди. Бу ҳақда президентнинг матбуот котиби Галина Байтерекка асосланиб, «Knews» маълум қилди.

Фото: «Knews»

Унинг сўзларига кўра, аҳоли билан учрашув чоғида бир нечта номаълум ёшлар атайин жанжал чиқаришга уринган.

«Президент Садир Жапаровнинг Боткен вилоятига қилган ташрифи ниҳоясига етди. Давлат раҳбари у ерда зарар кўрган қишлоқларнинг маҳаллий аҳолиси билан учрашди. Шундан сўнг ушбу сафар билан боғлиқ нега оммавий ахборот воситалари олдиндан огоҳлантирилмагани, шунингдек, сафарга журналистларнинг бирга олиб кетилмагани ҳақида саволлар келиб тушди.

Азиз ҳамкасблар!

Боткен вилоятига сафар сўнгги лаҳзада маъқулланди. Боткен аҳолиси билан, Тожикистон чегарасидаги воқеалар қурбонлари билан учрашув, айтиш мумкинки, оммавий ёки ‘пиарʼ учун эмасди. Асосий вазифа маҳаллий аҳоли билан юзма-юз суҳбатлашиш эди.

Тўлиқ айтадиган бўлсак, бу жуда шахсий учрашув эди. Президент учун боткенликлар билан самимий суҳбатлашиш, оғриқли, қайнаб турган воқеаларни эшитиш муҳим эди. Албатта, бу осон учрашув бўлмади. Умид қиламанки, барча ҳис-туйғуларни намоён қилиш шарт эмас. Айниқса, ўша ҳодисани бошдан ўтказиб, ундан омон қолганлар тасвирга тушишни хоҳламайди, ҳаммаси ҳам камералар ва кўплаб журналистлар олдида тўлиқ очила олмайди.

Умуман олганда, сафар жуда муҳим, зарур ва самарали, шунингдек, самимий ўтди. Афсуски, баъзи тушунмовчиликлар ҳам содир бўлди. Номаълум ёш фуқаролар пайдо бўлиб, зиддиятли вазиятни келтириб чиқаришга ҳаракат қилди.

Ҳозир ‘шов-шувʼ қилишнинг вақти эмас, ҳозирги пайтда одамлар ўзларини хавфсиз ҳис қилишлари учун энг муҳим вазифа нафақат можароларни тўхтатиш, балки улар ҳеч қачон такрорланмаслиги учун ҳамма нарсани қилиш, жабрланганларга ёрдам кўрсатиш, уларга керак бўлган ҳамма нарсани бериш, зарар кўрган қишлоқларни тиклашдир. Бу йўналишдаги ишлар фаол даражага чиқарилиб, кенг кўламли иш олиб борилмоқда.

Қадрли дўстлар ва ҳамкасблар!

Вазиятни тушунишингизга умид қиламан ва Тожикистон билан чегарадаги воқеаларни холис ёритиш бўйича ишингиз, Қирғизистон Республикаси позицияларини, қирғиз халқи манфаатларини ҳимоя қилишни давом эттирганингиз учун миннатдорчилик билдирмоқчиман! Сизнинг ёрдамингиз, қўллаб-қувватлашингиз, профессионаллигингиз ва фидойилигингизсиз ахборот ҳужумларини қайтариш жуда қийин бўлар эди!» — дейилади Галина Байтерек хабарида.

«24.kg» хабарига кўра, Садир Жапаров билан маҳаллий аҳолининг учрашуви чоғида бир йигит чегарадаги баёнотга оид савол билан мурожаат қилиб: «Садир Нургожоевич, бугун Тожикистон иккала томоннинг сўнгги учрашуви протоколини эълон қилди. Унда 1924–1927 йиллардаги хариталар тилга олиниб, Ворух анклав сифатида кўрсатилмаган. Агар шундай бўлса, бу Лайлак тумани учун умуман фойдали бўлмайди. Шу тўғрими? Қирғизистон протоколни қачон эълон қилади? Нега фақат давлат телеканалларига суратга олишга рухсат беряпсиз?  Бутун йўлда қўриқчилар, барча хавфсизлик кучлари ҳозир Лайлакда. Буларнинг барчаси мансабдор шахсларнинг ҳимояси учун. Нега улар Мақсатни, Аркани, Дўстуқни шундай қўриқламаяпти?» — деб сўраган маҳаллий аҳоли вакили.

Видеода президентнинг жавобининг фақат бир қисми тасвирланган, у ерда Ворух ҳақида гап борган. Лайлак аҳолисининг сўзларига кўра, бундай саволдан кейин расмийлар уларни провакациячи ҳамда одобсиз деб атаган.

Аввалроқ Қирғизистон ва Тожикистон президентлари телефон орқали чегарадаги вазиятни муҳокама қилгани маълум қилинган. Шунингдек, мамлакатлар чегарани қонуний рўйхатдан ўтказиш бўйича келишувга эришгани ҳақида хабар берилганди.

Тошкентда автобусни носоз ҳолатда йўналишга чиқарган механик ишдан олинди
Янгиликлар19:24 | 31.1.23
Тошкентда автобусни носоз ҳолатда йўналишга чиқарган механик ишдан олинди
Ўзбекистон Коррупцияни қабул қилиш индексида 126-ўринни эгаллади
Янгиликлар18:54 | 31.1.23
Ўзбекистон Коррупцияни қабул қилиш индексида 126-ўринни эгаллади
Қорақалпоғистонда яна бир кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди
Янгиликлар18:23 | 31.1.23
Қорақалпоғистонда яна бир кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди
Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
Янгиликлар17:30 | 31.1.23
Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Янгиликлар14:04 | 31.1.23
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди
Янгиликлар12:21 | 31.1.23
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди

Муҳим хабарлар

Курскдаги ўзбекистонлик талабалар Украинадаги можаро фонида Мирзиёевга мурожаат қилди — видео

22:37 · 11.10.2022

Қашқадарёда ароқ ичиб ўтиргани видеоси тарқалган мактаб директори ишдан кетди

18:45 · 10.10.2022

Ўзбекистонда хусусий ташкилот ходимларига ҳомиладорлик нафақасини тўлаш тартиби белгиланди

10:30 · 21.09.2022

Қирғизистонда пенсиялар рекорд даражада ошди

10:14 · 12.09.2022

Шавкат Мирзиёев: «Афғонистон ШҲТ маконининг ажралмас қисми саналади»

10:01 · 12.09.2022

Қашқадарёда назоратсиз қолдирилган 3 ёшли боғча боласини поезд уриб кетди — видео

9:40 · 12.09.2022

Тошкент Экология бошқармаси раҳбари қўйиб юборилди

12:14 · 11.09.2022

Қамчиқ довонида содир бўлган ЙТҲ бўйича қўшимча маълумот берилди

11:39 · 11.09.2022

Навоийда мактаб директори уйидаги дарахтга ўзини осди

13:05 · 10.09.2022

ФВВ Ўзбекистонда кутилаётган ноқулай об-ҳаво сабаб аҳолига мурожаат қилди

10:56 · 08.09.2022