Қўйлиқдаги 7-метро бекатида чироқ ўчиб қолди — видео

Тошкент ерусти метросининг Қўйлиқ бозори яқинидаги 7-бекатида чироқ ўчиб қолди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар қилди.

Кадр: Telegram/ @mobilmuxbiruz

Қайд этилишича, Тошкент ерусти метросининг Қўйлиқ бозори яқинидаги 7-бекатига келган йўловчилар қоронғиликдан телефонларининг чироғини ёқиб кўчага чиқишига тўғри келган.

Воқеа гувоҳларининг маълум қилишича, 7 май куни соат 22:00 дан сўнг шу атрофдаги мавзеда чироқ ўчгани сабаб бекат ҳам қоронғиликда қолган. Машинист бекатда йўловчиларни туширишдан олдин бу ҳақда 2 марта огоҳлантирган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент метрополитенининг «Новза» бекатида 28 апрель куни электропоезд тўхтаб қолгани хабар қилинганди. Чилонзор йўналишидаги поездлар чекланган режимида ҳаракатланган. Шу куннинг ўзида барча носозликлар бартараф этилган ва барча поездлар белгиланган ҳаракат жадвалига мувофиқ ҳаракатлана бошлаган. Кейинчалик Антимонополия қўмитаси ҳолатни назоратга олган.

Шундан сўнг, 18 март куни метронинг ерусти Сергели йўналиши бошланиш жойида икки поезд тўқнашиб кетганди. Тўхтаб қолган таркибга ортидан келган бошқа бир таркиб келиб урилган.

Шунингдек, 7 апрель куни «Ғафур Ғулом» бекатида поезд техник сабабларга кўра тўхтаб қолди, оқибатда йўловчилар бошқа таркибга кўчирилди, юрмай қолган поездни бошқа бир поезд шатакка олишига тўғри келганди. Кейинчалик 8 апрель куни Сергели йўналишида метро ерусти йўлида тўхтаб қолди. Контакт рельсининг кронштейнлари чиқиб кетди, бунинг оқибатида вагонлардаги йўловчилар ерусти метроси бўйлаб пиёда ҳаракатланди.

Бундан ташқари, 9 апрель куни метрополитеннинг Чилонзор йўналишидаги «Пушкин» ва «Буюк ипак йўли» бекатлари оралиғида метро вагони эшигини ёпмай ҳаракатланган эди. Бунинг оқибатида хизмат вазифаларини нотўғри бажаргани учун машинист, электромонтёр-чилангар ва электр ҳаракатланувчи таркибнинг катта устаси эгаллаб турган лавозимидан озод этилган эди.

Шу билан бирга, Тошкент метрополитенининг «Буюк ипак йўли» бекатида 6 май куни поезд йўлда сигнал чалиб тургани ҳақида тарқалган хабарларга изоҳ берилган.

«Ўзбекнефтгаз» саккизта конда геология-қидирув ишлари тугатилиб, заҳиралар ҳисобланаётганини маълум қилди
Янгиликлар14:00 | 29.1.23
«Ўзбекнефтгаз» саккизта конда геология-қидирув ишлари тугатилиб, заҳиралар ҳисобланаётганини маълум қилди
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Янгиликлар13:43 | 29.1.23
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри 2023 йилда Ислом оламининг туризм шаҳри деб эълон қилинди
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Янгиликлар13:03 | 29.1.23
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Янгиликлар12:31 | 29.1.23
Рўйхат: Ғарб давлатлари Украинага қандай ҳарбий техникаларни етказиб беришни ваъда қилди?
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Янгиликлар11:59 | 29.1.23
Ўзбекистон ЯИМ ҳажми 2022 йилда 80,4 млрд долларга етди
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди