Сурхондарёда кучли ёмғир ёғиб, кўчаларни сел босди — видео
Сурхондарё вилояти Шеробод туманида 6 май куни кучли ёмғир ёғиб, кўчаларни сув босди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳудуддаги бир қанча тоғолди маҳаллаларда тошқин кузатилган. Сув босими кучлилиги сабаб унинг бир қисми уй хўжаликлари ҳудудига ҳам кирган.
Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда ҳокимиятнинг тезкор гуруҳи воқеа жойига етиб борган. Экскаватор, моторли насослар ва ёнғинга қарши ва қутқарув воситалари ёрдамида тўпланган сув чиқариб ташланган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва қурбонлар йўқ.


Аввалроқ Наманганда кучли ёмғир ёғиши оқибатида транспорт ҳаракати чеклангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Самарқанд шаҳрида 4 май куни кучли ёмғир ёғгани, бунинг оқибатида «Damas» сойга тушиб кетгани хабар қилинган.