Тошкентда ёш киноижодкорлар грант билан тақдирланди

Тошкентда ёш киноижодкорлар «Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ» медиа ҳафталиги доирасида грантлар билан тақдирланди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: Кинематография агентлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, дастур давомида Кинематография агентлигининг ёш киноижодкорларни тақдирлаш, питчинг жараёнида танлаб олинган ва Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йилига бағишланган ёшлар учун фильмлар яратиш бўйича грантларни тақдим этиш маросими ўтказилган. Унда бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ҳамда агентлик бош директори Фирдавс Абдухолиқов, халқ артисти Хайрулла Саъдиевлар сўзга чиқди.

Иккинчи маротаба ўтказилаётган «Дебют» қисқа метражли фильмлар фестивалида ёш режиссёрларнинг фильмлари грант асосида суратга олинади. Унда 100 га яқин топширилган сценарийлардан 40 таси саралаб олинган ва қайта ишлашга топширилган эди. Грантларни тақдим этиш маросимида сценарийларнинг энг охирги вариантлари қабул қилиниб, 15 нафар ғолибга махсус сертификат тақдим этилган.

Фото: Кинематография агентлиги ахборот хизмати
Фото: Кинематография агентлиги ахборот хизмати

Ёш кинорежиссёр Маҳлиё Асқаралиеванинг «Галдир» («Лола, қуёш ва мен») қисқа метражли фильми премьера қилинган. Мазкур фильм агентлик буюртмасига биноан «Ёшлар ижодий-тажриба студияси» давлат унитар корхонаси томонидан суратга олинган.

Аввалроқ Хотира ва қадрлаш куни арафасида «Мерос» фильми премьераси ўтказилиши ва Ўзбекистонда майдони 15 минг квадрат метрдан ортиқ савдо марказларида кинотеатрлар мажбурий ташкил этилиши хабар қилинган эди.

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023