Жанубий Корея олимлари кучли лазер яратди
Жанубий Кореяда физиклар антиматерия элементларини вакуумдан ажратиб олувчи кучли лазерни яратди. Бу ҳақда мамлакат Фундаментал фанлар инситути маълумотига таяниб, «ТАCC» хабар берди.

Маълум бўлишича, олимлар лазер физиканинг кўплаб соҳаларида, шу жумладан, илгари назарий жиҳатдан ўрганилган кучли майдонларнинг квант электродинамикасини тажрибада ўрганишга ёрдам беришини айтган.
«Тажрибалар кўплаб астрофизик ҳодисаларнинг моҳиятини очиб беришда ва саратон касаллигини даволашда яроқли бўлган янги манбааларни яратишга ёрдам беради», — дея таъкидлаган институт профессори Нам Чанг Хи.
Аввалроқ ушбу институт олимлари гуруҳи «CoReLC» номли кучли нурланишдаги лазерни яратган. Ушбу қурилмада янги лазерли насос тизими ва деформацияланувчи ойналар мавжуд бўлиб, у ёруғлик пульсларининг интенсивлигини ошириб, уларни сиқиш имконини беради. Тадқиқотчилар ушбу қурилмадан оғир заррали ва юқори энергияли космик нурларнинг пайдо бўлишини ўрганиш учун фойдаланишни режалаштирмоқда.
Аввалроқ Америкалик физиклар узоқ вақт фойдаланса бўладиган тиббий ниқоблар ишлаб чиққани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Физика институти олимлари Қуёшда ўрта даражали чақнаш юз берганини маълум қилган.