Жефф Безос «Amazon»нинг деярли 2 млрд долларлик акцияларини сотди

«Amazon» асосчиси, милиардер Жефф Безос икки кун ичида деярли 2 миллиард долларлик «Amazon» акцияларини сотди. Бу ҳақда «CNBC» хабар берди.

Фото: «AP»

Келтирилишича, Безос акцияларини 3 май куни 1,27 миллиард долларга, 4 май куни 684 миллиард долларга сотган. Даромаднинг умумий миқдори тахминан 1,95 миллиард долларни ташкил қилган.

Таъкидланишича, миллиардер 2020 йилда «Amazon» акцияларини икки марта фонд бозорига чиқарган. Февраль ойида у тахминан 4,1 миллиард долларлик, 2020 йил ноябрда эса 3 миллиард доллардан зиёд акцияларни сотган. «Amazon» асосчиси ўзининг «Blue Origin» космик тадқиқотлар компаниясини молиялаштириш учун ҳар йили тахминан 1 миллиард долларлик акцияларни сотишини маълум қилган.

Маълумот ўрнида, Безос 2021 йилнинг учинчи чорагида «Amazon»нинг бош директор лавозимидан кетишни, «Amazon»нинг директорлар кенгашида ижрочи раис бўлишни режалаштирган.

Аввалроқ Жефф Безоснинг «New Shephard» кемаси сайёҳларни космосга олиб чиқиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Безос «Amazon» компанияси ишчиларига қарши курашиши маълум қилинган.

Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
Янгиликлар10:56 | 29.1.23
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди