Фарғонада «Damas» уриб юборган аёл воқеа жойида ҳалок бўлди — фото
Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида 5 май куни «Damas» уриб юборган пиёда воқеа жойида ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, фуқаро А.С. «Damas» русумли автомашинасини Янгибодом кўчасида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган Х.З. исмли аёлни уриб юборган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида аёл тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида ҳалок бўлган.

Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар Ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Аввалроқ Қорақалпоғистонда ЙТҲга учраган «Cobalt» ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлани хабар қилинган. Шунингдек, Қашқадарёда «Cobalt» 2 қизни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетгани маълум қилиган.