Ҳиндистон ва Туркиядан келган фуқаролар карантинда бўлиши юзасидан тилхат тўлдиради
Ҳиндистон ва Туркиядан учиб келаётган ҳар бир шахс томонидан мамлакатга кириб келганидан сўнг карантинда бўлишлари юзасидан огоҳлантирилгани юзасидан тилхат тўлдиради. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, аэропортдан борадиган яшаш манзили, телефон рақами ва карантин талабларини бузганда қонунчилик ҳужжатларида жавобгарлик белгилангани тўғрисида огоҳлантирилади.
Шунингдек, касаллик кириб келиши қамровини аниқ баҳолаш мақсадида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати таклифига мувофиқ, Ҳиндистон ёки Туркиядан Ўзбекистонга кириб келаётган барча шахслардан коронавирус инфекциясига давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ПЗР текширувини ўтказиш тизими синов тариқасида жорий этилади. Улардан коронавирус инфекциясига ПЗР тест намунаси аэропорт кутиб олиш залида олинади ва белгиланган тартибда уй ёки меҳмонхонада 14 кун давомида карантинда бўлиш учун жўнатилади.
Таъкидланишича, ПЗР тест таҳлили 18 соат ичида мусбат чиққан тақдирда, белгиланган тартибда даволаш ишларини ташкиллаштиради. Шунингдек, тест таҳлили натижаси манфий чиққан тақдирда шахс 14 кунлик карантинда бўлиши давом эттирилади.
Ўзбекистонга ҳаво йўллари орқали ташриф буюраётган шахслар сўнгги 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда коронавирус инфекциясига фақат ПЗР орқали текширилиб, манфий кўрсаткичга эга деб топилган маълумотномани тақдим этиш талаби сақланиб қолади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тегишли ташликотлар таклифини инобатга олган ҳолда мамлакатда коронавирус инфекцияси тарқалишини жиловлаш ҳамда ушбу инфекциянинг янги штаммларини мамлакатга кириб келишининг олдини олиш мақсадида касалланиш кўрсаткичи юқори бўлган Туркия ва Ҳиндистонга авақатновлар чеклангани маълум қилинган.
Аввалроқ Ўзбекистонда коронавирус тести натижалари сохталаштирилаётгани айтилган хабарга изоҳ берилганди. Шунингдек, Туркияда коронавирус штаммларини 3 соат ичида аниқлайдиган тест ишлаб чиқилгани маълум қилинган.