Иссиқхона газлари чиқиндиси бўйича бутун дунёни ортда қолдирган мамлакат маълум бўлди

Хитой 2019 йилда Ер атмосферасига дунёнинг барча ривожланган мамлакатлари қўшиб ҳисоблангандан ҳам кўра кўпроқ иссиқхона газларини чиқарган. Бу ҳақда «The Washington Post» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Маълум қилинишича, мамлакат 1990 йиллардан буён чиқиндилар миқдорини уч бараварга оширган ва 2019 йилда биринчи маротаба 14,1 гигатонналик чегарадан ўтган.

Қайд этилишича, мутахассислар жараёнда дунёнинг 190 мамлакатидан тўпланган маълумотларни ўрганган. Таҳлил давомида олтита иссиқхона газлари — карбонат ангидрид, метан, азот оксиди, гидрофлорокарбонатлар, перфлуорокарбонлар ва олтингугурт гексафлориди даражаси кўриб чиқилган.

Маълумотларга кўра, сўнгги ўн йил ичида глобал чиқиндилар миқдори атмосферада 11,4 фоизга ўсган. Хитой эса умумий миқдорнинг 27 фоизини ташкил этган. Иккинчи энг ёмон кўрсаткич АҚШга тўғри келган. Ушбу мамлакатда иссиқхона газлари 11 фоизни кўрсатган. Учинчи ўринни 6,6 фоизли натижа билан биринчи марта Европа Иттифоқини четлаб ўтиб, Ҳиндистон эгаллаган.

Аввалроқ карантин сабаб атмосферага ташланаётган карбонат ангидрид рекорд даражада камайгани маълум қилинган. Шунингдек, карбонат ангидрид газини тўплаш ва уни қайта ишлаш соҳаси катта бизнесга айланиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Янгиликлар17:07 | 6.2.23
Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Янгиликлар16:51 | 6.2.23
Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
Медиа, Янгиликлар16:39 | 6.2.23
Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж
АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди
Янгиликлар16:33 | 6.2.23
АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди
Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди
Янгиликлар15:59 | 6.2.23
Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди
Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео
Янгиликлар15:25 | 6.2.23
Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео

Муҳим хабарлар

Қашқадарёда «Агробанк» ходимлари 4 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда

17:07 · 06.02.2023

Ўзбекистон Туркияга зилзила оқибатларини бартараф этиш учун қутқарувчиларни юборади

16:51 · 06.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзила оқибатлари — фоторепортаж

16:39 · 06.02.2023

АҚШ Ўзбекистондан виза учун берилган аризаларнинг 47 фоизи рад этгани маълум бўлди

16:33 · 06.02.2023

Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳаво яна совий бошлайди

15:59 · 06.02.2023

Қорақалпоғистонда автоҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди — видео

15:25 · 06.02.2023

Бухорода «Нукус воқеалари»га алоқадор яна 39 киши устидан суд бошланди

14:51 · 06.02.2023

Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди

14:41 · 06.02.2023

Нукус воқеалари бўйича судланган собиқ ИИБ ходими Полат Шамшетов вафот этди

13:42 · 06.02.2023

«Бемор ўзи рози бўлиб ‘баракасиниʼ бериб кетади, етмайдими?». Иноятов шифокорларнинг маошлари камлигига жавоб қайтарди

12:08 · 06.02.2023