Ўзбекистон январь–март ойларида неча долларлик енгил автомобиль экспорт қилгани айтилди
Ўзбекистондан 2021 йилнинг январь–март ойларида хорижий давлатларга неча долларлик енгил автомобиль экспорт қилингани маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, бу давр мобайнида хорижий давлатларга қиймати 87,4 миллион долларга тенг енгил автомобиллар экспорт қилинган. Таъкидаланишича, бу экспорт ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 50,9 миллион долларга ошган. Ўзбекистон енгил автомобиллари, асосан, Қозоғистонга экспорт қилинган.
Ўзбекистон енгил автомобиль экспорт қилган давлатлар (долларда):
- Қозоғистон – 82,6 миллион (8 468 дона);
- Украина – 1,5 миллион;
- Афғонистон – 1,3 миллион;
- Қирғизистон – 963,3 минг;
- Озарбайжон – 444,7 минг;
- Россия – 313 минг;
- Тожикистон – 134,4 минг.
Шунингдек, 2021 йилнинг январь–март ойларида ишлаб чиқарилган автомобиллар сони маълум қилинган. Унга кўра:
- «Cobalt» — 12 682 дона;
- «Damas» — 12 051 дона;
- «Lacetti-Gentra» — 8 399 дона;
- «Nexia T-250» — 6 958 дона;
- «Labo» — 2 564 дона;
- «Spark» — 1 800 дона.
Авалроқ Ўзбекистон сўнгги 3 ойда неча долларлик мева-сабзавот экспорт қилгани маълум қилинган. Шунингдек, 2020 йилда нечта давлатга электротехника маҳсулотларини экспорт қилингани хабар қилинган.