Ўзбекистонда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағ харажатлари тўғрисидаги маълумотлар ОАВда эълон қилинади

Молия вазирлиги, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Ҳисоб палатаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган «Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Низомга биноан, барча даражадаги бюджет маблағлари тақсимловчилар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчилар ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ижро этувчи дирекцияси томонидан расмий веб-сайтларда маълумотларни жойлаштириш тартиби белгиланмоқда.

Жумладан, низом билан қуйидаги тартиблар белгиланди:

  • бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида очиқ маълумотларнинг мазмуни ва жойлаштириш муддатлари;
  • расмий веб-сайтларга жойлаштириб бориладиган маълумотларнинг шакллари;
  • бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида очиқ маълумотларни жойлаштириш тартиблари.

Шу билан бирга, қуйидаги маълумотларни жойлаштириш мажбурий қилиб қўйилди:

  • Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Давлат божхона қўмитаси томонидан солиқ ва божхона имтиёзлари рўйхатини, шунингдек, тадбиркорлик субъектларига тақдим этилган солиқ ва божхона имтиёзларининг миқдори тўғрисидаги маълумотларни;
  • давлат органлари томонидан уларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларининг даромади ва харажатлари ҳам эндиликда ушбу низом билан тасдиқланган тартиб бўйича ҳар чорак якунларига кўра, ўзларининг расмий веб-сайтларига жойлаштириб бориш.

Ушбу ўзгаришлар натижасида давлат органларининг бюджетдан ташқари маблағлари шаклланиш йўналишлари ва ушбу маблағларнинг қандай мақсадларда сарфланаётгани бўйича маълумотларни жамоатчилик учун очиқ тарзда эълон қилинишини таъминлайди.

  • Шу билан бирга, Молия вазирлиги бюджет ташкилотларининг харажатлари ижроси, бюджетдан ташқари маблағлар тушуми, харажатлари ҳамда давлат харидлари юзасидан маълумотларни тизимлаштирилган ҳолда туман (шаҳар)лар кесимида жойлаштириб бориши;
  • давлат қарзининг ҳолати ва ўзгариши тўғрисидаги маълумотларни ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги иккинчи ойнинг 25 санасига қадар «Очиқ бюджет» ахборот порталига жойлаштириб бориши белгиланди.

Маълумот ўрнида, қонунчиликка киритилган тегишли ўзгартиришларга кўра, 2021 йилнинг 1 апрелидан бошлаб бюджет очиқлиги бўйича маълумотларни расмий веб-сайтларига жойлаштирилмаганлиги бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибини бузиш деб ҳисобланиши ҳамда тегишли ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида жарима қўлланишига сабаб бўлади.

Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Янгиликлар11:28 | 29.1.23
Россиядан қўшни давлатларга пул ўтказмалари кескин ошди
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
Янгиликлар10:56 | 29.1.23
Эрондаги ҳарбий объектларга дрон ёрдамида зарба берилди — видео
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади