Самарқандда бозорда ўғрилик қилган 35 ёшли аёл қўлга тушди
Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги бозорда 7 май куни ўғрилик қилган 35 ёшли аёл қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Каттақўрғон шаҳри Шавқий кўчасида яшовчи Т.Н. исмли аёл бозорда ўғрилик қилиб, воқеа жойидан яширинаётган пайтда ушланган. Аниқланишича, у харидни амалга ошираётган бошқа фуқаронинг ёнида бўлган 1 200 000 сўм миқдоридаги пулларини ўғирлаган.
Ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ Намангандаги бозорда ўғрилик қилган 50 ёшли аёл кўлга тушгани хабар қилинганди. Шунингдек, Тошкент вилоятида банкка туйнук очиб, ўғирликка тушган йигит қўлга олингани маълум қилинган.