Вакцина ишлаб чиқарувчи компанияларнинг бири 70 млн доза яроқсиз вакцина чиқаргани аниқланди

АҚШнинг «Johnson & Johnson» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган тахминан 70 миллион доза «Janssen» коронавирус вакцинасининг сифати шубҳали деб топилди. Бу ҳақда «The New York Times» ўз манбаларига асосланиб хабар берди.

Фото: «caricom»

Маълум қилинишича, айни пайтда АҚШнинг озиқ-овқат ва фармацевтика воситиларини назорат қилиш бошқармаси (FDА) томонидан аксарият қисми мамлакат ичида фойдланишга йўналтирилган вакцина устида текширув ишлари олиб борилмоқда.

Таъкидланишича, назоратдан ўтувчи вакцина «AstraZeneca» препарати ҳам ишлаб чиқариладиган Мэриленд штатининг Балтимор шаҳридаги «Emergent BioSolutions» заводида тайёрланган. Қайд этилишича, аввалроқ айни шу заводда ишлаб чиқарилган 15 миллион «Janssen» вакцинаси яроқсиз бўлиб чиққан.

Газетанинг ёзишича, ўшанда завод ходимлари тасодифан икки хил дорининг таркибий қисмларини аралаштириб юборган, шу сабабли 15 миллион доза вакцина йўқ қилинган.

Эндиликда FDА илгари яроқсиз бўлиб чиққан партия билан бир вақтда ишлаб чиқарилган қўшимча 70 миллион дозадаги «Johnson & Johnson» вакцинасининг сифатини ҳам шубҳа остига қўйган. Чунки дастлабки текширув натижасида «AstraZeneca» ва «Janssen» ишлаб чиқариладиган бинолар ўртасида ҳаракатланувчи бир нечта ходимларнинг зарурий дезинфекциядан ўтмагани аниқланган. Ҳозирда бошқарма шубҳа остига олинган вакциналарни йўқ қилишгача бўлган масалаларни ҳал қилиш вариантларини муҳокама қилмоқда.

Аввалроқ «Moderna» ишлаб чиқаришдаги муаммолар туфайли коронавирусга қарши 400 минг доза вакцинани йўқ қилгани маълум қилинган. Шунингдек, АҚШнинг Висконсин штатида коронавирусга қарши вакцина партиясини қасддан яроқсиз ҳолга келтирган фармацевт ҳибсга олингани ҳақида хабар берилганди.

«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Янгиликлар21:24 | 28.1.23
«Уч нафар дўстингизни қаманг». Биринчи дунё мамлакатига айланган Сингапур ва унинг коррупцияга қарши кураш усули ҳақида — видео
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
Янгиликлар20:51 | 28.1.23
Статқўм Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳамда саноат статистикаси ўртасидаги фарқ сабабини тушунтириб берди
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Янгиликлар20:17 | 28.1.23
«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Янгиликлар19:44 | 28.1.23
Ўзбекистонда қўшимча талаб этиладиган пиёз 1 апрелгача ички бозорларга киритилади
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Янгиликлар18:50 | 28.1.23
Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуани қуриш бошланди
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео
Янгиликлар17:22 | 28.1.23
Самарқандда светофорнинг қизил чироғига ўтган автобус пиёдалар ҳаётига жиддий хавф солди — видео