Италиядаги ғордан 9 нафар неандертал одамнинг суяк қолдиқлари топилди — фото
Италиядан 100 километр узоқликда жойлашган Гваттари ғорида археологлар сиртлон томонидан ўлдирилгани айтилган тўққиз нафар неандертал одамнинг суяк қолдиқларини топди. Бу ҳақда Италия Маданият вазирлигига таяниб, «Washington Post» хабар берди.

Таъкидалнишича, суяк қолдиқлари 7 нафар эркак, бир нафар аёл ва болага тегишли бўлиб, уларнинг турли даврларда яшагани айтилган. Унга кўра, 8 та қолдиқнинг суяклари тахминан 50–68 минг йиллик, яна бир одамнинг суяклари эса 90–100 минг ёшда экани тахмин қилинган.

Таъкидланишича, неандерталларнинг турмуш тарзи ҳақида кўпроқ билиш учун тадқиқотчилар уларнинг ДНКларини таҳлил қилган. Тишларнинг дастлабки таҳлилида неандерталларнинг овқатланиш шакли турли хил бўлгани, аммо улар асосан донларни истеъмол қилгани аниқланган.

Шунингдек, ғорда 50 минг йиллик каркидон, кийик, ғор айиғи, ёввойи отлар ва сиртлонларнинг суяк қолдиқлари топилган. Топилмаларнинг биологик ва генетик тадқиқотлари орқали мутахассислар ўша даврда ўсимлик қандай бўлгани, иқлими ва ҳайвонлар нима еганини билишни режалаштирган.

Олимларнинг фикрига кўра, сиртлонлар ғорни уй ва озиқ-овқат учун омбор сифатида ишлатган. Аниқанган суякларнинг аксарияти тишланган. Эҳтимол, сиртлон касал ёки қарияларни овлаган.
Аввалроқ Хитойда динозаврларнинг фанга номаълум тури аниқлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Мексикадаги қадимги майя ғоридан сирли қўл излари топилгани маълум қилинган.