Озарбайжон Тоғли Қорабоғдаги урушда қанча жангчи ҳалок бўлганини маълум қилди
Озарбайжон Тоғли Қорабоғдаги жанговар ҳаракатлар пайтида 2895 нафар озарбайжонлик аскар ўлдирилгани, 19 киши бедарак йўқолганини маълум қилди. Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлигига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

«Озарбайжон қуролли кучларининг ватан урушида шаҳид кетган ва 8 майгача дафн этилган 2895 нафар ҳарбий хизматчисининг фотосурат, исм-фамилияси ва туғилганлиги тўғрисидаги маълумотларини тақдим этамиз», дейилган ҳарбий баёнотда.
Шунингдек, бедарак йўқолган 19 нафар ҳарбий хизматчиларни қидириш ва шахсини аниқлаш бўйича ишлар олиб борилаётгани маълум қилинган. Тоғли Қорабоғдаги жангларда Арманистон ва Озарбайжон томонидан тахминан 8,5 минг киши ҳалок бўлгани таъкидланган.
Маълумот ўрнида, 2020 йил сентябр ойи охирида Тоғли Қорабоғда ҳарбий ҳаракатлар қайта бошланган. Узоқ муддатли можаро тинч аҳоли орасида талафотларга олиб келган. Томонлар сулҳ тузиш учун бир неча бор уринишган, аммо 10 ноябрга ўтар кечаси эришилган уч томонлама келишувгина муваффақиятли якунланган. Москванинг воситачилиги билан Озарбайжон ва Арманистон ўт очишни бутунлай тўхтатишга, маҳбуслар ва ўликларни ўз ватанига қайтаришга келишилган.
Аввалроқ Aрманистон бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғдаги уруш Россиянинг «СУ-30СМ» қирувчиларининг Aрманистон томонидан сотиб олиниши сабаб бўлганини маълум қилган.