Президент Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари ҳақидаги маълумотларнинг электрон базасини яратиш бўйича топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасида ўтказилган 9 май — Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирда сўзлаган нутқида Вазирлар Маҳкамасига Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари ҳақидаги маълумотларнинг электрон базасини яратиш бўйича топшириқ берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Тадбирда давлат раҳбари уруш қатнашчилари ҳақида маълумот йиғиш ва уларни тарғиб этиш, шунингдек, бу борада миллий тарихни ўрганаётган ёшлардан ташаббуслар кутилаётганини таъкидлаган:

«Иккинчи жаҳон уруши тўғрисидаги ҳар бир ҳақиқатни аниқлаш ва халқимизга етказиш, аждодлар хотирасини абадийлаштириш бўйича кўп иш қилишимиз керак. Мана шундай материалларни ва ҳужжатларни тўплашимиз, тарғиб этишимиз жуда зарур ва бунга жавобгармиз. Бугунга келиб, биз билмаган маълумотлар, фактлар борлига такрор-такрор гувоҳ бўлдик. Бу борада замонавий илм-фанларни, хусусан, миллий тарихимизни ўрганаётган ёшларимиздан катта ташаббусларни кутиб қоламиз», — деган Президент.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев уруш қатнашчилари маълумотлари жамланган электрон база яратишда хориж давлатларининг тажрибасидан фойдаланиш бўйича кўрсатма бериб, Вазирлар Маҳкамасига бу ҳақда алоҳида қарор лойиҳасини тайёрлашни топширди:

«Бугунги кунда юртимизда уруш қатнашчиларининг тўлиқ электрон базасини яратишнинг вақти келди. Россия, Беларусь, Қозоғистон каби давлатларнинг бу борадаги ижобий тажрибасини ўрганиб, бундай амалий ишларни Ўзбекистонда ҳам ташкил этиш лозим. Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамасига икки ҳафта муддатда Иккинчи жаҳон уруш қатнашчилари ҳақидаги маълумотларнинг электрон базасини яратиш, бу борада махсус сайтлар, интернет ресурсларини кўпайтириш ҳақида алоҳида қарор лойиҳасини тайёрлаб, киритиши топширилади», — деган давлат раҳбари.

Аввалроқ Тошкент кўчаларида ўтказилган ретро автомобиллар марши суратлари тақдим этилган эди.

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?
Медиа, Янгиликлар10:02 | 5.2.23
Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Янгиликлар21:05 | 4.2.23
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Янгиликлар20:51 | 4.2.23
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
Янгиликлар20:31 | 4.2.23
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Янгиликлар19:57 | 4.2.23
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
Янгиликлар17:59 | 4.2.23
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

Муҳим хабарлар

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?

10:02 · 05.02.2023

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023