«Қаҳрамон оталаридан ўрнак олиб, улар билан фахрланиб яшаётган халқ ҳеч қачон кам бўлмайди» — Президент

Шавкат Мирзиёев «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасида ўтказилаётган 9 май — Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирда нутқ сўзлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Байрам тадбирида давлат раҳбари уруш иштирокчиларининг қаҳрамонликларини эътироф этиб, ўзбек халқини ғалаба билан табриклади. Шунингдек, Президент ўзбек аскарларининг ғалабага қўшган ҳиссаси, йўқотилган қурбонлар, уларнинг оиласи, етим қолган болалар ҳақида тўхталиб ўтди:

«Барчангизга юксак эҳтиром ва эзгу тилакларимни билдираман. Бугунги тантанали маросимни ҳарбий округларда, оила даврасида томоша қилаётган барча фахрийларимизни, кўп миллатли бутун халқимизни самимий муборакбод этаман. Бугунги шонли маросимни биз доимо чексиз қувонч ва изтироб билан эслаймиз. Жанг майдонларида ҳалок бўлган ота-боболаримизни, фронт ортида фидокорона хизмат қилган юртдошларимизнинг муқаддас хотирасини ёд этиб, ҳурмат бажо келтирамиз. Сиз мўътабар фахрийларимизнинг беқиёс мардлик ва матонатингиз инсоният тарихига абадий ўчмайдиган буюк саҳифа бўлиб ёзилганини чуқур миннатдорлик билан эътироф этамиз.

Ёшларимизни ватанпарварлик ва жасорат руҳида тарбиялашимиз зарур. Ана шундай ғоят муҳим вазифаларни самарали адо этишда буюк аждодларимиз, муҳтарам фахрийларимиз мардлиги ва шонли анъаналари ҳеч шубҳасиз бизга ибрат мактаби бўлиб хизмат қилади. Қаҳрамон оталаридан ўрнак олиб, улардан доимо фахрланиб яшаётган халқ ҳеч қачон кам бўлмайди ва ўзининг эзгу мақсадларига етади.

Қадрли ва муҳтарам ватандошларим, сиз азизларни бугунги қутлуғ байрам — Хотира ва қадрлаш куни билан яна бир бор чин қалбимдан табриклайман. Мана шу имкониятдан фойдаланиб, муқаддас Рамазон ҳайити билан ҳам барчангизни самимий муборакбод этаман. Хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барокат, бахт-саодат тилайман. Барча эзгу орзу-ниятларимиз амалга ошсин. Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсиз. Доимо соғ-саломат бўлинг, азизларим, қадрдонларим», — деб нутқини якунлаган Президент.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев тадбирда миллатнинг ғалабага қўшган ҳиссасини ҳар томонлама ўрганиш ва тарғиб этиш бўйича зарур ишлар олиб борилаётгани ҳақида сўз юритди. Бу борада аввал ёпиқ бўлган архив ҳужжатларининг очилгани, собиқ иттифоқ республикалари ва чет элдаги архив ташкилотлари, музей, фондларда олим ва мутахассислар билан ҳамкорлик кучайганини алоҳида қайд этди.

Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
Янгиликлар17:30 | 31.1.23
Ўзбекистоннинг UCG компанияси S&P Global Ratings рейтингини қўлга киритди
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Янгиликлар14:04 | 31.1.23
“Ўзбекнефтгаз”: «Урганч нефть базаси» МЧЖ ва «Фарғона нефть базаси» МЧЖга тегишли бўлган 10 та кўчмас мулк «E-Auksion» электрон савдо майдончаси орқали оммавий савдоларга чиқарилди
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди
Янгиликлар12:21 | 31.1.23
Байден АҚШ Украинага F-16 қирувчиларини етказиб бермаслигини маълум қилди
Ўзбекистоннинг учта вилоятида кучли ёғингарчилик кузатилади
Янгиликлар11:48 | 31.1.23
Ўзбекистоннинг учта вилоятида кучли ёғингарчилик кузатилади
«Нукус воқеалари»да айбланган Каллихонова, Турданов, Сметуллаев ва Нуратдинов суд залидан озод этилди
Янгиликлар11:36 | 31.1.23
«Нукус воқеалари»да айбланган Каллихонова, Турданов, Сметуллаев ва Нуратдинов суд залидан озод этилди
Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум этилди
Янгиликлар11:20 | 31.1.23
Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум этилди