Илон Маскнинг «SpaceX» компанияси Ойга сунъий йўлдош учириш бўйича янги шартнома имзолади

Канаданинг «Geometric Energy Corporation» (‘GES’ энергия технологияларини ихтиро қилишга асосланган интеллектуал мулк, ишлаб чиқариш ва логистика компанияси) 2022 йилда Ойга сунъий йўлдошни учириш бўйича «SpaceX» билан келишув имзолаганини эълон қилди. Лойиҳа тўлиқ «Dogecoin» криптовалютаси томонидан молиялаштирилади. Бу ҳақда ташкилот сайтида хабар қилинди.

Фото: «Reuters»

Келтирилишича, Ойга сунъий йўлдош учириш миссияси «DOGE-1» деб номланган. Иккала компания ҳам 2022 йилнинг биринчи чорагида «Falcon-9» ракетасида 40 килограммли микро сунъий йўлдошни учиришни режалаштирган.

Таъкидланишича, «SpaceX» ва GES «Dogecoin» криптовалютасини «космик соҳадаги ой бизнесининг ҳисоб-китоб бирлиги» сифатида бирлаштиради.

«Миссия криптовалютанинг Ер орбитасидан ташқарида қўллаш имконини беради ва сайёралараро савдо учун асос бўлади. Биз ‘DOGE-1’ни Ойга учишини кутмоқдамиз ”, — дея маълум қилган «SpaceХ»нинг сотувлар бўйича вице-президенти ТомХинеро.

Компаниялар баёнотида «Dogecoin» тезкор, ишончли ва криптографик жиҳатдан хавфсиз рақамли валюта сифатида баҳоланган ва унинг мукаммал тизими Ойга тижорат миссиясини тўлиқ молиялаштиришга имкон бериши келтирилган.

«У барча «SpaceX» ва «Geometrik Energy Corporation»нинг Ой миссияларини ҳисобга олиш бирлиги сифатида танланган ва келажакда Ой ва Марсга бўлажак миссияларда намуна бўлади», дейилган ҳужжатда.

Аввалроқ NASA космонавтларни Ойга учириш учун «SpaceX» билан шартнома имзолагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, «SpaceX»нинг «Starship» космик кемаси илк бор муваффақиятли қўнгани маълум қилинган.

Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Янгиликлар21:00 | 8.2.23
Бугун оқшоми. Метрода ҳаракатланган президент, уйларнинг зилзила бардошлигига «гарантия» беролмаган мутасадди ҳамда Тошкентда янги қурилишларга ўрнатилган чеклов
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Янгиликлар18:53 | 8.2.23
Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
Янгиликлар18:40 | 8.2.23
Тошкент шаҳрида янги қурилишларга чеклов ўрнатилади
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Янгиликлар18:00 | 8.2.23
«Ўзбекгидроэнерго» Ҳиндинстон компанияси билан инновацион гидроагрегатларни етказиш бўйича шартнома имзолади
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Янгиликлар17:41 | 8.2.23
Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган
Янгиликлар17:07 | 8.2.23
Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

Муҳим хабарлар

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

18:53 · 08.02.2023

Туркия ва Сурияда зилзила қурбонлари сони 9 минг кишидан ошди

17:41 · 08.02.2023

Жо Байден Конгрессга йиллик мурожаатини йўллади. АҚШ президенти Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда бериб, Россияни бирор марта тилга олмаган

17:07 · 08.02.2023

Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» барпо этишга 25 млрд сўм ажратилади

16:33 · 08.02.2023

Ўзбекистон Туркманистондан етказилмаган газ учун пул компенсацияси талаб қилгани рад этилди

15:59 · 08.02.2023

Ўзбекистонда 9 февраль куни аксарият ҳудудларга ёмғир ёғади

15:25 · 08.02.2023

Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда вайроналар остидан 9 кишини қутқариб олди — видео

14:55 · 08.02.2023

Ўзбекистондаги уйлар зилзилага қанчалик бардошли? Қурилиш вазири ўринбосари жавоб берди — видео

12:23 · 08.02.2023

Туркия ва Суриядаги зилзилалар қурбонлари сони 8 мингга яқинлашди

11:49 · 08.02.2023

Фарғонада журналист ва Telegram-каналлар маъмурлари 15 суткага қамалди

18:30 · 07.02.2023