Илон Маскнинг «SpaceX» компанияси ракетаси рекорд ўрнатди — видео
«SpaceX» томонидан қайта учирилган «Falcon-9» ракетаси рекорд парвозни амалга оширди. Астронавтика тарихида ҳеч қайси компания битта ракетадан 10 марта фойдаланмаган. Бу ҳақда «Finance» нашри хабар берди.

Келтирилишича, ўнинчи парвоз 9 май, якшанба куни соат 11:42 да (Тошкент вати билан) амалга оширилган. «Falcon-9»нинг битта парвоз нархи тахминан 52 миллион долларга баҳоланган.
Таъкидланишича, «SpaceX» компаниясининг қайта ишлатиладиган ракета ташувчиси бозорида рақобатчи йўқ. Савдо ва ҳукумат томонидан компаниянинг асосий рақиблари Америкада «ULA» ва Европада «Arianespace» ҳисобланади.
Маълумот ўрнида, «Falcon-9» ракетасининг баландлиги тахминан 70 метр, зинапояларнинг диаметри 3,66 метр, ёнилғисиз оғирлиги — 29 тонна, ёнилғи билан 549 тоннагача етади.
Аввалроқ Илон Маскнинг «SpaceX» компанияси Ойга сунъий йўлдош учириш бўйича янги шартнома имзолагани, шунингдек, «SpaceX»нинг «Starship» космик кемаси илк бор муваффақиятли қўнгани маълум қилинган.