Ўзбекистонда Рамазон ва Қурбон ҳайити арафасида қўшимча дам олиш кунлари белгиланди
Президент қарори билан Ўзбекистонда Рамазон ва Қурбон ҳайити арафасида қўшимча дам олиш кунлари белгиланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Маълум қилинишича, 13 май (Рамазон ҳайити), 14–15 май (қўшимча дам олиш кунлари) ишланмайдиган кунлар сифатида белгиланди.
Рамазон ҳайити карантин талабларига мувофиқ, республикада миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказилади.
Қурбон ҳайити муносабати билан 20-22 июль дам олиш кунлари сифатида белгиланди (17 июль ва 24 июль учун дам олиш кунлари кўчирилади).
Шунингдек, 31 декабрь ҳам қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.
Аввалроқ Ўзбекистонликлар 2021 йилда кўпроқ дам олиши хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олиши маълум қилинган.