Ўзбекистондан икки шаҳарга амалга ошириладиган авиарейслар вақтинча бекор қилинади
Ўзбекисондан Деҳли ва Истанбулга амалга ошириладиган айрим рейслар ой сўнггига қадар бекор қилинади. Бу ҳақда «Uzbekistan airways» ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Коронавирусга қарши курашиш бўйича республика махсус комиссиясининг қарорига асосан, «Uzbekistan Airways» Истанбул ва Деҳлига қатнайдиган қуйидаги рейсларни:
- HY 271/272, Тошкент–Истанбул/Истанбул–Тошкент, фақат 2021 йил 26 ва 31 май кунлари;
- HY 273/274, Тошкент–Истанбул/Истанбул–Тошкент, 2021 йил 18 майдан ва 31 майгача фақат ҳафтанинг 2, 4 ва 5 кунларидаги рейслар;
- HY 275/276, Самарқанд–Истанбул/Истанбул–Самарқанд, 2021 йил 17 майдан ва 31 майгача;
- HY 277/278, Фарғона–Истанбул/Истанбул–Фарғона, 2021 йил 19 майдан ва 31 майгача;
- HY 279/280, Урганч–Истанбул/Истанбул–Урганч, 2021 йил фақат 23 дан ва 30 майгача;
- HY 421/422, Тошкент–Деҳли/Деҳли–Тошкент, 2021 йил фақат 14, 21 ва 28 май кунлари бекор қилади.
Аввалроқ Абу-Даби–Тошкент–Абу-Даби йўналишида тўғридан-тўғри рейс йўлга қўйилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Россиянинг икки шаҳридан Ўзбекистонга тўғридан-тўғри парвоз амалга оширилилиши маълум қилинган.