Қашқадарёнинг тоғли ҳудудида кучли кўчки содир бўлди — фото
Қашқадарё вилоятининг тоғли ҳудудида жойлашган Кўл қишлоғига олиб борувчи йўлда кучли кўчки содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, ҳодиса қишлоққа олиб борувчи 90 километрлик йўлнинг 62-километрида рўй берган. Таъкидланишича, 5 та ўрта катталикдаги кўчки оқибатларини бартараф этиш аҳоли ташаббусига кўра ҳашар йўли билан амалга оширилган.

Шунингдек, туман ҳокимлиги томонидан техникалар жалб этилиб, ёнилғи захираси шакллантирилган. Ҳашар йўли билан йўл таъмирланган.

Маълум бўлишича, туман ҳокими Самад Ҳасанов воқеа жойига етиб борган. Ҳокимият томонидан ҳашарчиларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказилган.

Аввалроқ Тошкент вилоятидаги Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган «Амирсой» сиҳатгоҳига олиб борувчи йўлнинг 3-километрида йўл чўкиш ҳолати кузатилгани маълум қилинган. Шунингдек, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида кучли жала ёғиши оқибатида ер сатҳи чўккани ва темир йўлларга ҳам зиён етгани ҳақида хабар берилган.