Сайёҳларга бориш тавсия этилмайдиган энг хавфли мамлакатлар рўйхати эълон қилинди
«International SOS» тиббиёт ва сайёҳлик ташкилоти 2021 йилда саёҳат қилиш учун энг хавфли бўлган мамлакатлар харитасини янгилади. Бу ҳақда ташкилотнинг веб-сайтида хабар қилинди.

Келтирилишича, ҳаритада мамалакатлар хавфлилик даражасининг жуда паст, паст, ўртача, юқори ва энг юқори босқичида баҳоланган. Янгиланган рўйхатда Сурия, Ливан, Афғонистон энг ҳавфли мамлакатлар рўйхатидан жой олган.
Шунингдек, сайёҳларга Мали, Сомали, Жанубий Судан, Марказий Африка республикаси, Миср, ҳамда Нигерия, Конго, Покистон ва Ироқнинг айрим қисмларига ташриф буюрмаслик тавсия этилган. Ушбу рўйхатга Украина ҳам киритилган.
Ўзбекистон хавфлилик даражаси бўйича иккинчи босқич, яъни паст хавфли мамлакатлар рўйхатига киритилган.
Таъкидланишича, хавфлилик даражаси сиёсий вазият, ижтимоий тартибсизлик хавфи, шунингдек, зўравонлик билан содир этилган жиноятлар ва майда безорилик ҳолатларига кўра берилган.
Аввалроқ Ўзбекистон интернет нархи энг арзон мамлакатлар рейтингига киритилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистон дунёнинг энг яхши давлатлари рейтингидан жой олгани маълум қилинган.