Тошкент метрополитенида яна поезд тўхтаб қолгани айтилган видеога муносабат билдирилди

Тошкент метропoлитенида 9 май куни Миллий боғ бекатидан Новза бекатига қараб ҳаракатланган поезд тўхтаб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди. «Ўзбекистон темир йўллари» ҳолат юзасидан тушунтириш берди.

Кадр: Telegram/ @bugunuzlive

Хабарга кўра, Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган байрам салюти ва Чилонзор йўналишида йўловчилар оқимининг кўпайиши сабабли поездлар вақтинча махсус жадвал асосида ҳаракатланган. Кўплаб пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари «Ўзбекистон миллий боғи» ҳудудига салютни томоша қилиш учун борди. Шу сабабли метрода Чилонзор йўналиши бўйича йўловчилар ташиш ҳажми ошди.

Қайд этилишича, йўловчилар оқимини тақсимлаш, шунингдек, поэздлар оралиғига амал қилиш учун уларнинг ҳаракати тажрибага асосланиб махсус жадвал асосида ташкил этилган. Ҳаракат махсус жадвал асосида амалга оширилган. Шунингдек, ташвишланишга ўрин йўқлиги таъкидланган. Маълум қилинишича, Новза бекатига 19:24 да етиб келган 11-таркиб йўловчиларни туширган ва Буюк ипак йўли бекатигача ҳаракатланиш учун Олмазор бекатига юборилган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент метрополитенининг «Новза» бекатида 28 апрель куни электропоезд тўхтаб қолгани хабар қилинганди. Чилонзор йўналишидаги поездлар чекланган режимида ҳаракатланган. Шу куннинг ўзида барча носозликлар бартараф этилган ва барча поездлар белгиланган ҳаракат жадвалига мувофиқ ҳаракатлана бошлаган. Кейинчалик Антимонополия қўмитаси ҳолатни назоратга олган.

Шундан сўнг, 18 март куни метронинг ерусти Сергели йўналиши бошланиш жойида икки поезд тўқнашиб кетганди. Тўхтаб қолган таркибга ортидан келган бошқа бир таркиб келиб урилган.

Шунингдек, 7 апрель куни «Ғафур Ғулом» бекатида поезд техник сабабларга кўра тўхтаб қолди, оқибатда йўловчилар бошқа таркибга кўчирилди, юрмай қолган поездни бошқа бир поезд шатакка олишига тўғри келганди. Кейинчалик 8 апрель куни Сергели йўналишида метро ерусти йўлида тўхтаб қолди. Контакт рельсининг кронштейнлари чиқиб кетди, бунинг оқибатида вагонлардаги йўловчилар ерусти метроси бўйлаб пиёда ҳаракатланди.

Бундан ташқари, 9 апрель куни метрополитеннинг Чилонзор йўналишидаги «Пушкин» ва «Буюк ипак йўли» бекатлари оралиғида метро вагони эшигини ёпмай ҳаракатланган эди. Бунинг оқибатида хизмат вазифаларини нотўғри бажаргани учун машинист, электромонтёр-чилангар ва электр ҳаракатланувчи таркибнинг катта устаси эгаллаб турган лавозимидан озод этилган эди.

Шу билан бирга, Тошкент метрополитенининг «Буюк ипак йўли» бекатида 6 май куни поезд йўлда сигнал чалиб тургани ҳақида тарқалган хабарларга изоҳ берилган.

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?
Медиа, Янгиликлар10:02 | 5.2.23
Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Янгиликлар21:05 | 4.2.23
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Янгиликлар20:51 | 4.2.23
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
Янгиликлар20:31 | 4.2.23
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Янгиликлар19:57 | 4.2.23
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
Янгиликлар17:59 | 4.2.23
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

Муҳим хабарлар

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?

10:02 · 05.02.2023

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023