АҚШ Афғонистондаги қанча ҳарбий техникасини йўқ қилгани маълум бўлди
Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиб кетиш жараёнида АҚШга қайтариб олиб кетилмайдиган ёки Афғонистон миллий мудофаа ва хавфсизлик кучларига берилмайдиган ҳарбий техникаларни йў қилиш жараёни давом этмоқда. Бу ҳақда «Associated Press» хабар берди.

Таъкидланишича, ҳозиргача 1,3 мингга яқин техника йўқ қилинган. Америкалик ҳарбийларни Афғонистондан олиб чиқиш муддати тугагунига қадар, яъни 11 сентябргача ундан ҳам кўпроғи йўқ қилинади.
Маълум қилинишича, қайтариб олиб кетиладиган тахникаларнинг барчаси махсус рўйхатда «ҳеч қачон ташлаб кетилмаслиги керак бўлган қимматбаҳо ускуналар», дея қайд этилган.
Ҳарбийларнинг сўзларига кўра, вертолётлар, қурол-яроғ ва бошқа ўқ дорилар билан бир қаторда Афғонистон миллий мудофаа ва хавфсизлик кучларига баъзи базалар ҳам топширилади, ёмон ҳолати туфайли таъмирлаб бўлмайдиган ускуналар ҳамда транспорт воситалари йўқ қилинади.
Аввалроқ АҚШ Афғонистондаги ҳарбий техникани йўқ қилишни бошлагани маълум қилинган. Шунингдек, Байден Американинг давомли урушини тўхтатишга қарор қилгани ҳақида хабар берилганди.