Бугун оқшоми. Ҳайит намози вақтлари, Навоийни «ҳақоратлаган» йигит, Президент мактабларига қабул ва 11 майнинг муҳим хабарлари

11 майнинг энг муҳим ва сара хабарлари битта дайжестда!

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақти эълон қилинди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтларини эълон қилди. Унга кўра, Тошкент шаҳрининг барча масжидларида ҳайит намози 13 май куни соат 5:30 да ўқилади. Бошқа вилоятларда намоз вақти қуёш чиқишига қараб турлича фарқ қилади. Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақти билан вилоятлар кесими қуйидаги расмда танишиб чиқишингиз мумкин:

Мактабларда ҳайит байрами кунларига режалаштирилган дарслар нима бўлади?

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, ушбу кунларда ўтилиши керак бўлган дарслар тиғизлаштирилган ҳолда ўтилади. Рамазон ҳайити муносабати билан белгиланган қўшимча дам олиш кунлари муносабати билан 13–15 май кунларига режалаштирилган дарс машғулотлари 2021 ўқув йили якунига қадар тиғизлаштирилган ҳолда ўтилади.

Алишер Навоий ҳайкали олдида ноўрин ҳаракатлар содир этган (мазах қилган) йигит халқдан кечирим сўради ва… қамалди.

TikTok платформасида Самарқанд вилоятида Алишер Навоий ҳайкали устидан мазах қилиб, ноўрин гаплар билан видео ишалаган йигит лавҳаси тарқалган эди. Бундан ҳеч қанча ўтмай, ижтимоий тармоқлар орқали тезда оммалашган видео муаллифи ушбу ҳаракатлари учун халқдан кечирим сўради. У бу ишидан пушаймонлигини ва (кўпчилик шу тоифадаги видео чиқарган тиктокерлар каби) видео бунчалик даражага олиб келишини билмаганини айтди.

Фото: Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Бу вақтда ички ишлар бўлими ходимлари ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишларини бошлаб юборган эди. Ҳеч қанча вақт ўтмай, йигит устидан суд ҳукми ҳам ўқилди — узил-кесил 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси. Бу ҳали ҳаммаси эмас: йигитга Ойбекнинг «Навоий» асари ҳам совға қилинди.

Суддан кейин ҳам ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу мавзу муҳокамасини тўхтатгани йўқ. Зийрак фойдаланувчилар йигит ҳайкал олдида видео ишлаганида ва халқдан кечирим сўраган пайтида унинг соқоли бўлганини, суд пайтида эса у олинганини пайқаган. Зерикканда бу ҳам бир мавзу-да.

Президент мактаблари: қабул кунлари ва кириш имтиҳони тартиби маълум бўлди. Унда амалдорларнинг фарзандлари ўқийдими?

Маълум қилинишича, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тасарруфида 16 та мактаб таълим жараёнини олиб бормоқда. Улардан 4 таси Президент мактаби, 9 таси ижод мактаби, 3 таси ихтисослаштирилган мактаб.

Бу йил Президент мактабларига қабул жараёни қуйидагича бўлади:

  • 5–25 июнь — рўйхатдан ўтиш жараёни;
  • 20–25 июль — кириш имтиҳонлари, саралаш босқичи;
  • 20–23 август — иккинчи якуний имтиҳонлар.

2021 йилда ҳужжатлар онлайн тарзда топширилади. Талабгорлар платформа орқали ота-онаси ёрдамида ҳужжатларни тўлдириши керак бўлади.

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори Ҳилола Умарова, шунингдек, махсус мактабларда таҳсил олувчи болаларнинг 70 фоизи ўқитувчи-мураббийларнинг фарзандлари эканини айтди. Совриндорлар ҳамда оммавий ахборот воситаларида ёритилаётган ақлли ўқувчиларнинг кўпи шу тоифа вакиллари эканини қайд этди.

«Happy End»: Давлат солиқ қўмитаси ва Расул Кушербаев ўртасидаги суд иши тўхтатилди. Маълум қилинишича, ДСҚ бирлашган касаба уюшмаси вакиллари ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев учрашган. Томонлар юзага келган вазиятни муҳокама қилган. Музокаралар давомида икки томоннинг ҳам мақсади бирлиги, яъни Ўзбекистон тараққиёти ва халқ турмуш фаровонлиги йўлида хизмат қилиш экани таъкидланган.

Фото: Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати

Шундан сўнг масалани судгача олиб бормасдан тўхтатишга қарор қилинган.

Хўш, оламда нима гап?

Бир неча кундан буён давом этаётган Шарқий Қуддусдаги можаро бугун ҳам давом этди. Сайтимизда эълон қилинган мана бу хабарда воқеалар ривожи билан батафсил танишишингиз мумкин. Шунингдек, бу ерда ҳодиса жойидан фотогалереяни ҳам томоша қилишингиз мумкин.

Шунингдек, бугун Татаристон пойтахти Қозон шаҳридаги мактаблардан бирига қуролланган икки ўсмир ҳужум қилган ҳамда мактабда отишма содир этган. Бу ҳақда батафсил хронология билан бир оздан сўнг танишишингиз мумкин.

Фото: «VK»

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Янгиликлар21:05 | 4.2.23
АҚШ мусодара қилинган Россия активларини биринчи марта Украина эҳтиёжлари учун беради
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Янгиликлар20:51 | 4.2.23
Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
Янгиликлар20:31 | 4.2.23
Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Янгиликлар19:57 | 4.2.23
«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
Янгиликлар17:59 | 4.2.23
Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова
Янгиликлар17:24 | 4.2.23
«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

Муҳим хабарлар

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023

ИИВ Тошкентда ўқувчиларни «ўғирлаб кетишга» уриниш бўлгани рад этди

12:44 · 04.02.2023